Сўнгги янгиликлар
Блогер Миразиз Бозоров уч йилгача озодликни чеклаш билан жазоланиши мумкин

Блогер Миразиз Бозоров уч йилгача озодликни чеклаш билан жазоланиши мумкин

Бугун, 20 январь куни соат 11:00 да жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод судида блогер Миразиз Бозоровга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилади. Очиқ суд жараёни судья Сардорбек Содиқов раислигида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Миразиз Бозоров Жиноят кодексининг 139-моддаси 3-қисми “д” банди (ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда туҳмат қилиш) билан айбланмоқда.

У базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатдан тўрт юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.

Жабрланувчилар тариқасида Шуҳрат Мусаев (блогер), Аброр Мухторалиевич Абдуазимов (Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходими), Дмитрий Расулов ва Жаҳонгир Салимов кўрсатилган.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив