Сўнгги янгиликлар
“Қамчиқ” довонида қизларнинг автомобиль ойнасидан чиқиб олиши юзасидан чора кўрилди

“Қамчиқ” довонида қизларнинг автомобиль ойнасидан чиқиб олиши юзасидан чора кўрилди

Водий-Тошкент “перевал” йўлида ҳаракат қилиб кетаётган Nexia-3 автомашинасининг ойнасидан қизларнинг танасини чиқаргани акс этган видеолавҳа ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати ҳайдовчи ва йўловчиларга чора кўрилганини маълум қилди.

Хабарда айтилишича, ҳолат 2022 йил 15 январь куни “Қамчиқ” довонидаги йўлда автомобилда ҳаракатланиб кетаётган вақтда содир бўлган. Ҳуқуқбузарлар қўлга олинган.

Ойнадан елкаларигача чиқариб олиб, ўзларича бақириб шовқин қилишди. Кейин мен машинага ўтиринглар дедим. Қилган ишимдан пушаймонман”, - деди ҳайдовчи.

Ўртоғим олди ойнадан чиқди. Мен орқада ўтиргандим. Кейин, сен чиқолмайсан деб, гап теккизди. Кейин, мен ҳам чиқдим. Пушаймонман”, - дейди қизларнинг бири.

Мазкур воқеадан иштирокчиларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 138-моддаси 4-қисми тартибида чора кўрилди.

Видеода акс этган яна бир йўловчининг шахсини аниқлаш чоралари кўрилган.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив