Сўнгги янгиликлар
“Тарихда бундай йирик миқдорда тақиқланган моддалар қўлга киритилмаган” – собиқ ходим

“Тарихда бундай йирик миқдорда тақиқланган моддалар қўлга киритилмаган” – собиқ ходим

Маълум бўлишича, 1992 йил 8 октябрь куни Афғонистондан Термизга 30 тоннага яқин транзит кириб келган. Қуритилган майиз жойлаштирилган қутилар божхона текширувидан ўтказилган. Ҳужжатларда кўрсатилишича, бу маҳсулот собиқ иттифоқ давлатлари, Бельгия, АҚШдан ўтиб, Канадага етиб бориши керак бўлган. Бу ҳақда Вазият 24 “Телеграм” канали хабар берди.

Контейнерларни текшириш пайтида майиз қутилари орасида ғишт шаклида тахланган гашиш наркотик моддалари топилган. Жами 1305 дона бир килограмли қутида 13 тонна 50 килограмм гашиш моддаси топилган. Ишни истеъфодаги полковник Эркин Абдуллаев қабул қилиб олган.

Ҳали бундай йирик миқдорда тақиқланган моддалар қўлга киритилмаган. Америкаликлар 1992 йилги Термиз воқеасини Гиннесс рекордлари китобига киритишни ваъда берган эди. Афсуски, бу қуруқ гап бўлиб қолиб кетган”, — дейди собиқ ходим.

1994 йилда халқаро ташкилотлар ва ОАВ вакиллари иштирокида 13 тонна гашиш ёқиб юборилган.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив