Сўнгги янгиликлар
“Ҳали уруш тугамади” фильмининг тизери эълон қилинди

“Ҳали уруш тугамади” фильмининг тизери эълон қилинди

Кинематография агентлиги “Ёшлик” киностудияси томонидан “Дебют старт-2021” кинофестивалида ғолиб бўлган сценарий лойиҳалари асосида “Ҳали уруш тугамади” қисқа метражли фильми суратга олинган.

Кинокартина уруш бўлаётган шаҳарларнинг бирида 9 ёшли Али ва 7 ёшли Марьям исмли қизалоқнинг ҳаёти ва тақдири акс эттирилади. Болалар воқеа якунида ўз ватанига қайтиб келишади, аммо қалбларида совуқ урушнинг асорати ўчмайди.

Сценарий муаллифи Гўзалой Солиҳ қизи, режиссёр Дилшода Қосимова, постановкачи оператор Одил Қосимов, рассом Муҳаммадали Раҳимов, гримёр Мафтуна Исматова, картина директори Орифжон Собиров.

Маълумот учун, “Ҳали уруш тугамади” кинокартинаси  “Дебют старт-2021” фестивалида "Энг яхши операторлик иши", "Энг яхши рассом", "Янги Ўзбекистоннинг ғояси" номинацияларида ҳамда III ва I даражали “Гран при” махсус мукофотларини қўлга киритган.

Кинематография агентлиги ахборот хизмати.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив