Сўнгги янгиликлар
“Севимли“ телеканалининг бош директори ва бош муҳаррири вазифасидан озод этилди

“Севимли“ телеканалининг бош директори ва бош муҳаррири вазифасидан озод этилди

Бугун 20 январь куни “Севимли” телеканали таъсисчиларининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди.  Йиғилишда ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Бу ҳақида Effect.uz манбаси хабар берди.

Қайд этилишича, Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов канал Кузатув кенгаши раиси вазифасини бажарувчи этиб сайланди.

Таъсисчилар қарори билан Бош директори вазифасини бажарувчи А. Хўжаев ва бош муҳаррир Қ. Сайдалиев ўз вазифасидан озод этилди.

Шу пайтга қадар ЎзЭОАВМА бош директори лавозимида ишлаб келаётган Ж.Сафоев канал бош директори вазифасига тайинланди.

Ф. Абдухолиқов канал эфирига узатилган “Сабрия” сериали ҳақида “Биз телеканал мухлислари ва жамоатчиликдан узр сўраймиз ва келгусида янги тайинланган бош директор, нафақат сериаллар, қолаверса барча медиа маҳсулотларнинг ғоявий-бадиий жиҳатларига масъул эканлигини уқтирган ҳолда, барча чора- тадбирларни ишлаб чиқиши зарур”, - дея фикр билдирди.

Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда “Севимли” телеканалида ахлоқсизликка чорловчи саҳналар оммага тақдим қилинганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан дастлабки ўрганиш ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди.

Кейинчалик ҳолатга Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева ҳам ўз фикрини ёзиб қолдирган эди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив