EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
НАТО Россияни тўхтатиш учун янги стратегия ишлаб чиқади

НАТО Россияни тўхтатиш учун янги стратегия ишлаб чиқади

НАТО Россияни Украинада ўтказаётган махсус операциясини тўхтатиш учун янги страгия ишлаб чиқади. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен маълум қилди.

Блинкеннинг Берлиндаги НАТО вазирлари йиғилишида журналистларга маълум қилишича, альянснинг янги стратегияси июнь ойида Мадридда бўладиган саммитда ишлаб чиқилади ва муҳокама қилинади. Унинг таъкидлашича, стратегиянинг асоси "ҳимоя ва олдини олиш"дир.

Бу Россия агрессиясидан ҳимоя қилиш ва келгусида бундай ҳолатлар кузатилмаслигини олдини олишга қаратилади. Ўйлайманки, бу стратегик концепцияда тўлиқ акс этади”, — деди Блинкен.

 Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Финландия ва Швеция давлатлари НАТОга қўшилиш учун ариза топширган эди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив