EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Гулнора Каримованинг тириклиги сўроқ остида

Гулнора Каримованинг тириклиги сўроқ остида

Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг набираси Имон Каримова ўзининг Instagram саҳифасида айни пайтда Зангиотадаги аёллар қамоқхонасида сақланаётган Гулнора Каримованинг тириклиги сўроқ остидалигини айтди.  

Каримованинг айтишича, кўп йиллардан буён онаси Гулнора Каримова билан боғланишнинг иложи бўлмаган ва ҳаттоки унинг бувиси Татьяна Каримова ҳам қизи (Гулнора Каримова) билан учраша олмаган.  

Кўпчилик ҳар куни онам ҳақида янгилик борми деб сўрайди ва ёзади. Шунча йиллардан бери онамдан бирорта хат ёки қўнғироқ йўқ. Мени ва бувимни ойим билан кўришишга рухсат беришмаяпти. Ҳаммаси энди ойдинлашди барча берилган қуруқ ваъдалар шунчаки вақтни чўзиш учун бўлган”, — деб ёзди Каримова.

Фойдаланувчиларнинг “Гулнора Каримова ўзи тириклиги ҳақида хабар борми? Нега инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи  халқаро судга мурожаат қилмайсизлар?” деган саволига, Каримова “Биз бу бўйича мурожаат қилдик, ҳозир иш судга оширилган” деб жавоб берди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Имон Каримова онаси қамоқхонада ноқонуний равишда тинтув қилинганини айтган эди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив