
Ўзбекистон Судьялар клубига бошқарувчи тайинланди
Хуршид Садиков Ўзбекистон Судьялар клуби бошқарувчиси этиб тайинланди. Бу ҳақида Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Кенгаш қарори билан Садиков Хуршид Примкулович Кенгаш ҳузуридаги Ўзбекистон Судьялар клуби фаолиятини бошқарувчиси этиб тайинланди.
Шунингдек, Ўзбекистон Судьялар клубининг масъул аъзолари ҳамда Клуб фаолиятига кўмаклашувчи ҳудудий вакиллар таркиби ҳам тасдиқланди.
«Улашинг»