Сўнгги янгиликлар
Самарқандлик фуқаро икки аёлни Туркияга шахвоний мақсадда жўнатмоқчи бўлди

Самарқандлик фуқаро икки аёлни Туркияга шахвоний мақсадда жўнатмоқчи бўлди

Самарқанд вилоятида одам савдоси билан шуғулланадиган шахс қўлга олинди. Бу ҳақида вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, шу йилнинг 7 январь куни Самарқанд вилояти ИИБ бошқармасига фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, унда Самарқанд шаҳрида яшовчи шахс икки нафар жувонни Туркия давлатига шахвоний мақсадларда шуғулланишга юборишини айтиб, улардан 3500 АҚШ доллари миқдорида пулларни сўраганлигини айтиб, ушбу шахларга қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур аризага асосан. 8 январь куни Самарқанд вилояти ИИБ Террозмга қарши курашиш бошқармаси  Одам савдоси ва ноқонуний мигрантларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Тайлоқ тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу шахс икки аёлни Туркия давлатига фоҳишаликка юбориш учун келишилган ҳолда 3500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар бллан қўлга олинган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 135 моддаси 2 қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив