Сўнгги янгиликлар
581 млн сўм кредит пулларининг 291,5 млн сўмини талон-торож қилган раҳбар аниқланди

581 млн сўм кредит пулларининг 291,5 млн сўмини талон-торож қилган раҳбар аниқланди

Кредит маблағини ўзлаштирган собиқ ХУЖМШ раҳбарининг кирдикорлари фош бўлди, дея хабар бермоқда прокуратура Департаменти матбуот хизмати.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Қибрай туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, ҳудуддаги “Қ-З.” хусусий уй-жойлар мулкдорлари ширкати собиқ раҳбари Ж.О. ширкатга банк муассасасидан ажратилган 581 млн сўм кредитнинг 291,5 млн сўмини сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали ўзи раҳбарлик қилиб келаётган “M.Q.” хусусий корхонасига ўтказиб талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив