EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
2030 йилга қадар 24та мини ГЭЕСни ишга тушириш режалаштирилди

2030 йилга қадар 24та мини ГЭЕСни ишга тушириш режалаштирилди

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигида Бошқирдистон Республикасининг Саноат, энергетика ва инновациялар вазири Александр Шельдяев бошчилигидаги делегация билан музокаралар бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев қайд этганидек, Ўзбекистон-Россия энергетика соҳасидаги ҳамкорлик икки томонлама иқтисодий шерикликнинг флагманларидан биридир, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати.

Йилдан-йилга нафақат ҳамкорликнинг ҳажмлари, балки йўналишлари хилма-хиллиги ҳам ортиб бормоқда. Хусусан, Бошқирдистон Республикаси делегацияси билан ҳамкорликнинг бир қатор истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Улар орасида энергия ресурслари бозорини ва юқори кучланишли электр узатиш тармоқларини ривожлантириш, анъанавий ва қайта тикланувчи энергия манбаларини мустақил ишлаб чиқарувчилар бўйича тажриба алмашиш кабилар мавжуд.

Ўзбекистон томони энергияресурслари бозорида ҳамкорлик ва интеграцияни ривожлантириш муҳимлигини қайд этди. Айни пайтда электр энергияси ва табиий газнинг рақобатли (эркин) бозорларини жорий этиш мақсадида Энергетика вазирлиги томонидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, муҳандислик тармоқларига (электр энергияси, газ) технологик уланиш учун ариза бериш тартиб-қоидаларини рақамлаштириш каби йўналишларни ишлаб чиқиш юзасидан ҳам фикр алмашилди. Шу мақсадда Ўзбекистонда “ЭЛЕКТР” дастурий мажмуаси ишлаб чиқилган бўлиб, бундан ташқари, тадбиркорлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали электр ва газ тармоқларига уланиш учун аризалар билан мурожаат қилишлари мумкин.

Делегация аъзоларига истиқболли лойиҳалар, жумладан, хусусий инвесторларни жалб қилган ҳолда қуввати 5 МВтгача бўлган мини ГЭСлар қурилиши ҳақида ҳам маълумот берилди. Бугунги кунга қадар умумий қуввати 42 МВт бўлган мини-ГЭСларни жорий қилиш учун 31та истиқболли объект аниқланган. 2030 йилга қадар Энергетика комплексини ривожлантириш консепсияцига мувофиқ умумий қуввати 200 МВт бўлган 24та мини ГЭЕСни ишга тушириш режалаштирилган.

Бундан ташқари, Бошқирдистон компаниялари энергетика ва энергоқурилмалар учун бутловчи қисмларни етказиб бериш бўйича тендерларда фаол иштирок этишга таклиф қилинди.

Томонлар ўзаро манфаатли истиқболли лойиҳаларни батафсил кўриб чиқиш ва уларни янада ривожлантириш учун ҳамкорлик йўналишларини белгилаш бўйича келишувга эришдилар.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив