Сўнгги янгиликлар
Ҳокимлик захирасидаги ерни 10500 долларга сотаётган фирибгарлар ушланди

Ҳокимлик захирасидаги ерни 10500 долларга сотаётган фирибгарлар ушланди

Фуқароларга уй-жой қуриш учун ер майдонлари олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди, дея хабар бермоқда прокуратура Департаменти матбуот хизмати.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Ҳазорасп туман бўлимлари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Д.Р. фуқаро О.га уй-жой қуриш учун аслида туман ҳокимлиги захирасида бўлган 6 сотих экин ерни ўзиники эканлигини айтиб, ушбу ер участкасини фирибгарлик йўли билан 10 500 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Қизириқ туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ф.Қ. “S.C.” МЧЖга тегишли 8 сотих ер майдонини, фуқаро А.га танишлари орқали расмийлаштириб олиб бериш эвазига 20 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив