Сўнгги янгиликлар
Шоир Юлдуз Усмоновадан кейин Шаҳриёрни ҳам судга бериши мумкин

Шоир Юлдуз Усмоновадан кейин Шаҳриёрни ҳам судга бериши мумкин

Шоир Йўлчи Рўзиев Юлдуз Усмоновадан кейин хонанда Шаҳриёрни ҳам судга бериши ҳақида гапирди.

18 январь куни хонанда Юлдуз Усмонова ва шоир Йўлчи Рўзиев ўртасидаги навбатдаги суд бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Суд жараёнини жонли эфирда Effect.uz журналисти Фазлиддин Меҳмонов ёритди.

Шоир Йўлчи Рўзиев жонли эфирда хонанда Шаҳриёр билан ҳам келиша олмаса, уни ҳам судга беришини айтиб ўтди.

"Бир суд тугамасдан иккинчи судга бериш мумкин эмас экан. Ишончли вакилим улар(Шаҳриёр) билан боғланди, лекин улар ҳали аниқ жавоб беришмади. Агарда улар биз билан шартнома имзолашни исташмаса, уларни ҳам судга беришга имконим бор"

— Йўлчи Рўзиев.

Маълумот учун, шоир ва Юлдуз Усмонова ўртасидаги навбатдаги апеллация суднинг якуний қарорига кўра, Ю. Усмоновадан даъвогар Й. Рўзиевга 50 000 000 сўм маънавий зарар учун компенсация, базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баробар миқдорида етказилган зарар ҳисобига товон пули ундириш масаласи ўз кучида қолган эди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив