Сўнгги янгиликлар
Етим болалар манфаатларини ҳимоя қилиш учун “меҳр дафтари” жорий қилинади

Етим болалар манфаатларини ҳимоя қилиш учун “меҳр дафтари” жорий қилинади

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган “Меҳр дафтари” тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 26-сон қарори қабул қилинди.

Ҳужжат  Президентнинг 09.08.2021 йилдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-5215-сон қарорига мувофиқ қабул қилинди. Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

– Етим болалар ва ота-она қарамоғидаи маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган "Меҳр дафтари" тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом (1);

– “Меҳр дафтари”га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низом (2).

Низомда (1) қуйидагилар белгиланган:

– унда қўлланиладиган асосий тушунчалар. Уларга қўйидагилар киради:

  1. “Меҳр дафтари” тизими – етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳал этиш, уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқаришга ҳамда жамиятга ижтимоийлашувига кўмаклашиш, уларни васийликка (ҳомийликка, патронатга) олган оилаларни рағбатлантириш, шунингдек болаларнинг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлиш сабабларини ҳар томонлама ўрганиш ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган тизим;
  2. “Меҳр дафтари” – етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳал этиш, уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш мақсадида улар ҳақидаги маълумотларни киритиш, идоралараро маълумотлар алмашишни ташкил этиш ҳамда “Меҳр дафтари” тизими бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг самарадорлигини мониторинг қилиш имконини берувчи электрон платформа;
  3. “Меҳр дафтари” жамғармаси - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида ташкил этиладиган “Меҳр дафтари” тизимига киритилган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси;

– “Меҳр дафтари”ни шакллантириш ва амалга ошириш. Ўқув-тарбия муассасалари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларининг Болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари “Меҳр дафтари”ни шакллантиришга масъул ҳисобланади;

– “Меҳр дафтари”дан чиқариш ва унга ўзгартириш киритиш. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар 25 ёшга тўлганда тегишли туман (шаҳар) ҳокимлигининг Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси томонидан туман (шаҳар) ҳокимининг қарорига мувофиқ “Меҳр дафтари”дан чиқарилади;

– “Меҳр дафтари” тизимида ҳисобот. Ўқув-тарбия муассасалари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлигининг Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси “Меҳр дафтари”даги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги маълумотларнинг тўлиқ акс эттириб борилишини таъминлайди ҳамда уларнинг ҳаққонийлиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

Низом (2) “Меҳр дафтари”га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш, улардан фойдаланиш ва назорат қилиш тартибини белгилайди “Меҳр дафтари” жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари:

– 2022 йил 1 январдан бошлаб алкоголь маҳсулотларининг (пиво, табиий вино ҳамда импорт қилинадиган алкоголь маҳсулотлари бундан мустасно) улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар соф тушумининг уч фоизи миқдоридаги ажратмалар;

– ҳомийлик маблағлари;

– қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.

“Меҳр дафтари” жамғармаси маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун масъулият унинг васийлик кенгашига юкланади.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив