Сўнгги янгиликлар
“Сабрия”, “Дайди қизнинг дафтари” каби сериаллар Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинмаган

“Сабрия”, “Дайди қизнинг дафтари” каби сериаллар Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинмаган

Кинематография агентлиги ахборот хизмати раҳбари Нозим Сафаров ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлган теле-сериаллар бўйича изоҳ берди.

Сўнгги пайтлар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинаётган “Сабрия” ва “Дайди қизнинг дафтари” ҳамда бошқа шунга ўхшаш сериаллар Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинмаган. Ушбу сериаллар хусусий студиялар томонидан мустақил равишда ишлаб чиқарилган ва Кинематография агентлиги Бадиий кенгаши томонидан кўриб чиқилмаган.

Агентлик Бадиий кенгаши давлат буюртмасига биноан суратга олинган киномаҳсулотларни ҳамда кинотеатрларда намойиш учун рухсат сўраб мурожаат қилинган фильмларнигина кўриб чиқиш ваколатига эга. Юқоридаги айтилган сериалларнинг Кинематография агентлигига алоқаси йўқ.

Телеграм ижтимоий тармоғида айрим фаоллар томонидан ушбу сериаллар Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинганлиги ҳақида янглиш баёнотлар берилмоқда. Жамоатчиликда  нотўғри фикрларни шаклланишига йўл қўймаслик мақсадида ахборот тарқатаётганда маълумотлар қанчалик тўғрилигини текширишни тавсия қиламиз.

Агентлик оммавий ахборот воситалари ҳамда блогерлар билан мулоқотга ҳар доим очиқ”, - дейди Сафаров.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив