Сўнгги янгиликлар
Элдорнинг 2022 йилдаги илк голи, “Атлетик” ва “Реал Мадрид” кейинги босқичда, “Ливерпуль” эса финалда!

Элдорнинг 2022 йилдаги илк голи, “Атлетик” ва “Реал Мадрид” кейинги босқичда, “Ливерпуль” эса финалда!

Испания Кубоги 1/8 финалида “Реал Мадрид” сафарда “Эльче”га қарши ўйин ўтказди. Ўйининг асосий бўлимида ҳисоб очилмади. Экстра-таймнинг 103 дақиқасида  Верду “Элчье”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироқ, “Реал Мадрид” 108 дақиқада Иско ва 116 дақиқада Азарнинг голлари билан жавоб қайтарди(1:2). Натижада “Реал Мадрид” кейинги босқичга йўл олди.

Испания Кубоги 1/8 финалининг яна бир тўқнашуви “Атлетик Бильбао” ва “Барселона” ўртасида бўлиб ўтди. Мунаин 2 дақиқадаёқ бильбаоликларни ҳисобда олдинги олиб чиққан бўлса, 20 дақиқада Феран Торрес “Барселона” сафида дебют голни уриб, ҳисобни тенглаштирди. 86 дақиқага келиб, Мартинеснинг “Барселона”  дарвозасига урилган голига, 90+2 дақиқада Педри жавоб қайтарди. Экстра-таймларнинг 105+1 дақиқасида Мунаин пеналтини аниқ амалга ошириб, драматик ўйинда "Атлетик Бильбао"га ғалаба келтирди(3:2).
 
Италия Кубоги 1\8 финалида “Рома” ўз уйида “Лечче”ни мағлубиятга учратди(3:1).

Ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов захирадан майдонга тушиб, 81 дақиқада “Лечче” дарвозасини ишғол этди. Шу тариқа, “Рома” чорак финалга йўл олди.

Маълумот учун, ушбу гол Элдор Шомуродовнинг 2022 йилдаги илк голи бўлди.

Англия Лига Кубоги ярим финалида ”Ливерпуль” сафарда “Арсенал”ни мағлубиятга учратди(2:0). Жотанинг дубли “Ливерпуль”ни финалга олиб чиқди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив