Сўнгги янгиликлар
«Қизим мени пул учун трассада ташлаб кетган» – Тақдирдан нокаутга учраган бомж тақдири

«Қизим мени пул учун трассада ташлаб кетган» – Тақдирдан нокаутга учраган бомж тақдири

Аброр Эшонхонов тайёрлади

Бомж — уйсиз мигрант ёки доимий яшаш жойи йўқ одам. Бу ибора кўпинча Европада машҳур бўлган ва Тошкентда ҳам бундай инсонлар йўқ эмас.

Лекин ҳеч ўйлаб кўрганмисиз булар нима учун бундай аҳволга келиб қолган? Ҳа кўпчилигингиз бу инсонлар ичкиликка ружу қўйиб, шундай аҳволга келиб қолган дерсиз.

Аммо бугунги қаҳрамонимиз кутилмаганда тақдирнинг оғир зарбасидан нокаут бўлган. Тақдирнинг бу мушти шунчалик қаттиқ эдики, қаҳрамонимиз зарба кучидан узоқ вақт ўзига кела олмаган.

Энг ёмони шундаки, қийин даврида унинг суюкли қизи ҳам уни ташлаб кетган. Келинг яхшиси қаҳрамонимизнинг ўзи воқеа ҳақида гапириб бера қолсин.


«Мен механик бўлиб ишлар эдим. Бир куни ишдан қайтаётиб кутилмаганда автоҳалокатга учрадим. Ҳушимга келгач ўзимни касалхонада эканлигимни билдим ва туришга ҳаракат қилдим, лекин оёқларим ўзимга буйсинмади, гапириш қобилиятини йўқотдим.

Врач ёнимга келиб менга: «Сизга реабилатиция ёрдам бериши мумкин, лекин имконият жуда паст» деди. Табиийки, даволаниш учун катта маблағ талаб қилинарди. Ишимдан айрилганимдан кейин, реабилатицияни тўлашга қурбим етмади.

Қизимдан ёрдам сўрадим, аммо у менга: «Даволанишни фойдаси йўқ, бу учун менда пул йўқ ота» деб жавоб берди. Реабилатициядан ўтиш учун яшаб турган хонадонимни сотишга мажбур бўлдим, аммо бу пуллар ҳам кўпга етмади.

Маблағим тугагач, реабилотолог: «Агар даволаниш учун пул тўламасангиз касалхонани тарк этишингизга тўғри келади» деди.

Оғир аҳволга тушиб қолдим... Қизимдан яна ёрдам сўрашга мажбур бўлдим ва мени ўз уйига олиб кетишни сўрадим.

Лизи касалхонага келганида  уйига олиб кетишига умид қилгандим. Лекин касалхонадан чиққач, қизим бўм-бўш трассада машинани тўхтатиб: «Йўқол, мен сени боқмайман» деб ҳайдаб юборди.


Бу воқеадан кейин ўзимни ўликдек ҳис қилдим. Қизим мени бузуқ матоҳдек ташлаб кетди. Лизанинг менга қилган муносабатига ўзим сабабчи деб ўйлайман. Чунки у эгоист бўлиб қолган. Ахир мен уни ёшлигидан ўзгача эътибор бериб, унга доим совғалар берардим...

Қийин аҳволга тушиб қолган қаҳрамонимизнинг ҳаёти хавф остида эди, унинг ҳаётдан деярли умиди қолмаганди. Аммо унинг кичик бир яхшилиги ҳаётини мутлақо ўзгартириб юборган. Қанақа қилиб дейсизми? Давомини ўқинг...

 

«Ушбу мудҳиш воқеадан кейин ҳар куни ёрдам сўраб, кўзимда ёш билан машиналарни тўхтатишга ҳаракат қилардим, лекин бу уринишларим фойдасиз эди.

Аммо бир куни йўл четига бир машина келиб тўхтади ва ундан ҳомиладор қиз чиқиб: «Эй Худо, менинг машинамнинг ғилдираги ишдан чиқди! Мен шифокорни олдига кеч қоламан!» деб бақирди.

Мен нотаниш аёлга ёрдам бериб, ғилдиригани алмаштириб бериб, шаҳаргача олиб бориб қўйишни сўрадим. Йўл давомида унга бошимдан ўтган воқеаларни сўзлаб бердим.

Бошқа шаҳарга тушиб қолган эркак ҳаёти ўзгаришидан умид қилган эди... Аммо ҳаммаси ҳам режадагидек кетмади, унинг мудҳиш воқеа орқали орттирган камчилиги унга ишлашга тўсқинлик қилди. Лекин ўша кичкина воқеа унинг ҳаётини тубдан ўзгартириб юборди.

«Бошқа шаҳарга келиб, бирдан иш қидиришни бошладим. Аммо нутқим ёмонлиги ва танамни тута олмаслигимдан мени ишга қабул қилишмади.

Мен майда ишлар орқасидан кун кўриб, кўчада тунаб қолардим. Бир куни мени нотаниш эркак уйқудан уйғотди ва менга: «Мен сизни жуда кўп қидирдим, сиз рафиқамни ва боламнинг ҳаётини сақлаб қолдингиз» деб мурожаат қилди.

У ўша ғилдираги йўлда бузилиб қолган ҳомиладор аёлнинг эри эди.  Унинг айтиб беришича, у мени машинадаги видеорегистратор орқали қидириб топган.

Рафиқасини сақлаб қолганим эвазига Стейсининг эри мени шахсий салонига олиб келиб, аввалги кўринишимга қайтарди.

Кўчада кўп муддат юрганлигим учун «бомж»ларга ўхшаб қолгандим. Ўзгарганимдан кейин мен яна механикликка қайтдим. 

 

Кўп вақт ўтмасдан яна уй сотиб олдим ва бу хушхабарни қизимга айтишга қарор қилдим. Қўнғироғимга зудлик билан жавоб берган Лиза менга шундай деди: «Мен сенга пул бермайман, менинг уйим ёниб кетди аҳволим оғир!
Қизимни кечирдим ва ижарага уй олиши учун унга пул жўнатдим.

Мен Лизини менга ўтказган зулмларидан кейин ҳам кечирдим, чунки у мени қизим. Сиз фарзандингизни кечирган бўлармидингиз?», - деб савол билан ўзининг воқеасини якунлади. 

Хулоса 

Бу воқеалар реал ҳаётда содир бўлган. Кўрганингиздек биргина кичик яхшилик бир инсоннинг ҳаётини ўзгартириб юборди. 

Сизнинг ва бизнинг кўзимиз билан кўрганда, оддий бир машина ғилдирагани алмаштириш ҳомиладор аёл ва унинг фарзандини ҳаётини сақлаб қолди. 


Бир ўйлаб кўринг агарда бу эркак аёлга ёрдам бермасдан бефарқ ўтиб кетганида нима бўлган бўлар эди? Тасаввур қилишни ҳам истамайсиз тўғрими? 


Бир атрофингизга қараб кўринг, авваллари оғир юк кўтарган отахон ёки онахонни кўрганимизда уларга ёрдам беришга шошар эдик.

Ҳозирчи? Фақат киноларда кўриш мумкин. Ижтимоий тармоқларда бундай воқеаларни кўрсак, “like” босамиз, лекин ҳаётда ўзимиз бундай воқеаларга дуч келсак хавфсираймиз... 

21-асрда амалда бажариш хавфли бўлиб қолди. Аммо яхшилик ҳаётингизни ўзгартириши мумкин ва бу синалган эксперимент. Яхшиликни катта кичиги бўлмайди, муҳими яхшилик қилинг... Бу албатта барчаси муаллифнинг фикри.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив