Сўнгги янгиликлар
Саудия Арабистонида охирги 30 йилдаги энг совуқ ҳарорат қайд этилди

Саудия Арабистонида охирги 30 йилдаги энг совуқ ҳарорат қайд этилди

Саудия Арабистони Миллий метеорология маркази қиролликнинг шимолидаги Турайф ҳудудида ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб, минус 6 даражагача тушишини қайд этди. Бу ҳақда Sky News Arabia хабар берди.

Бу мамлакатда охирги 30 йилдаги энг паст ҳароратдир. Телеканал маълумотларига кўра, паст ҳарорат шимолий Ал-Қурайят (минус 5 даража) ва Арар (минус 4 даража) вилоятларида ҳам қайд этилган. Турайфда тунги совуқлар кучли қор ёғиши, бошқа шимолий ҳудудларда эса энгил ёмғир билан бирга келган.

Метеорологларнинг маълумотларига кўра, қироллик шимолида аномал совуқ тўлқини шу ҳафта охиригача давом этади, марказий ва шарқий ҳудудларда эса кескин совиши кутилмоқда.

Шимолий вилоятлар расмийлари турар-жой биноларини иситиш учун зарур бўлган керосин тақчиллиги таҳдиди туфайли ёқилғи қуйиш шохобчаларида одамларнинг оломон кузатилганини таъкидлади.

Паст ҳароратлар Мадина (9 даража), Макка (11 даража) ва Ар-Риёдда (16 даража) ҳам қайд этилган.

Аввалроқ январь ойи бошида мамлакат шимоли-ғарбидаги Табук шаҳри яқинида қиш бошланганидан бери биринчи марта қор ёғгани хабар қилинган эди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив