Сўнгги янгиликлар
“Сурхон” клубидаги жанжал нима билан тугади?

“Сурхон” клубидаги жанжал нима билан тугади?

“Сурхон” футбол клуби вакиллари ва унинг собиқ футболчилари ўртасида вужудга келган вазият бўйича маълумот берилди.

Унга кўра, 2021-йил 21-сентябр куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси “Сурхон” футбол клуби бош директори Азамат Абдурахмонов, спорт директори Абдумажид Тоиров, футболчилар Асрор Ғофуров, Жавоҳир Эсонқулов ва Акром Ходжаевлар ўртасида клуб офисида вужудга келган жанжал бўйича вазиятга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан аниқлик киритилгунига қадар улар футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлатилган эди.

Мазкур вазият бўйича 2022-йил 14-январ куни Тошкент шаҳар жиноят ишлар бўйича Мирзо-Улуғбек туман суди томонидан қарор қабул қилиниб, айбдор шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаларига асосан жарима жазоси тайинланган.

Шуни инобатга олиб, содир этилган ҳуқуқбузарлик юзасидан суд томонидан ҳуқуқий баҳо берилиб, тегишли маъмурий жазо чоралари кўрилганлиги сабабли юқорида номлари тилга олинганларга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилганлиги тўғрисидаги қарор 2022-йил 20-январ кунидан бекор қилинди ва уларнинг футболдаги фаолиятига рухсат берилди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив