Сўнгги янгиликлар
Осиё волейбол конфедерацияси тақвимидан Тошкентдаги мусобақа ҳам ўрин олди

Осиё волейбол конфедерацияси тақвимидан Тошкентдаги мусобақа ҳам ўрин олди

Осиё волейбол конфедерацияси (AVC) 2022-йилги қитъавий мусобақалар тақвимини эълон қилди. Аҳамятли жиҳати, ундан Тошкент шаҳри мезбонлигида ўтадиган мусобақа ҳам ўрин олган.

AVCнинг йиллик тақвим режасидан яна 24-апрел – 1-май кунлари Қозоғистоннинг Семей шаҳрида бўлиб ўтадиган аёллар клублари ўртасида Осиё чемпионати, 15-22-май кунлари Эрон Ислом Республикасининг Урмия шаҳри мезбонлик қиладиган эркаклар клублари ўртасида қитъа биринчилиги, 19 ёшгача бўлган қизлар ўртасида Осиё чемпионати (4-11-июл, Семей, Қозоғистон), эркаклар ўртасида Осиё кубоги (7-14-август, Хитой Тайпейи), аёллар ўртасида Осиё кубоги (21-28-август, Манила, Филиппин), АВCнинг аёллар ўртасидаги 3-Челленж кубоги (22-28-август, Гонконг, Хитой) каби мусобақалар ҳам ўрин олган.

Тақвимга кўра, 2022-йилнинг 6-13-июн кунлари Тошкентда 17 ёшгача бўлган қизлар ўртасида 14-Осиё чемпионати ўтказилади. Ушбу мусобақа доирасидаги ўйинлар “Юнусобод” спорт мажмуасида ташкил этилади.

 

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив