EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
"Улар айтолмайди" - эркакларни заиф қилувчи икки дард ҳақида

"Улар айтолмайди" - эркакларни заиф қилувчи икки дард ҳақида

Аёллардан фарқли ўлароқ, эркаклар орасида саломатлик борасида нимадир безовта қилса, шифокорга мурожаат этадиганлар кўп эмас. Уларнинг аксарияти иш кўплиги, вақт тиғизлиги ёки шунчаки хафсаласизлик туфайли касалликни оёқда ўтказишади. Кейин эса аста-секин асоратлар бўй кўрсата бошлайди. Шундай ҳолат юзага келмаслиги учун аввало аёллар турмуш ўртоқларининг саломатлигига эътиборли бўлишлари лозим. Эркакларнинг жинсий аъзолар тизимига хавф туғдирад иган касалликлар бир талай. Бугун улардан Простатит ҳамда Простата аденомасти касалликларига алоҳида тўхталамиз ва ушбу хасталикларга ечим излашга ҳаракат қиламиз...

Простатит — простата бези яллиғланиши. У ўткир ва сурункали турларга ажратилади. Бу касалликнинг келиб чиқишига совқотиш, мунтазам ўтириб ишлайдиган меҳнат тури, жинсий яқинликдан тийилиш ёки ўта фаол жинсий ҳаёт, камҳаракатлик, организмдаги сурункали шамоллаш жараёнлари (сурункали бронхит, тонзилит), турли инфекция ва бактериялар таъсири сабаб бўлади. 

Белгилари: 

  • тез-тез ҳожатга қатнаш;
  • пешоб ажралиш вақтининг қисқариши;

Сурункали простатитда баъзан тана ҳарорати 37 даражага кўтарилади, пешоб ажратиш оғриқли бўлади, чов ораси ва бел соҳасида оғриқ сезилади. Ўткир простатитда иситма кўтарилиб, алаҳсираш, чов ораси ва белда ўткир санчиқли оғриқлар кузатилади, пешоб ажралишидаги оғриқлар кутилмаганда юз беради. Ташхислаш учун шифокор томонидан аъзо бармоқ билан пайпаслаб текширилади, УТТ, рентген, компьютер томографияси текширувлари амалга оширилади. 

Простатитни даволашда муолажа тури касаллик даражасига кўра белгиланади.

Жумладан:

  • антибактериал (препаратлар ёрдамида);
  • маҳаллий даволаш турига кўра — уқалаш;
  • электр токи ёрдамида блокада қилиш;
  • сийдик йўлига дори юбориш орқали.

Асоратлари:

агар касалликка беъэтибор бўлиб, ўз вақтида даволанилмаса, эркакнинг ҳаёт сифати ёмонлашуви, бепуштлик ва эриктил дисфункция каби нохуш ҳолатларга олиб келиши мумкин.

Маслаҳат:

бир жойда ўтириб ишлайдиган мехнат турида турли нохуш ҳолатларни олдини олиш учун вақти-вақти билан ўрнидан туриб, оёқ чигилини ёзиш тавсия этилади.Бу билан қон томирларида ҳам қон айланиши яхшиланиб, мушаклар фаолиятига ҳам ижобий таъсир этади. Шунингдне ўтириб ишлайдиган меҳнат туридан сўнг албатта гигиена қоидалрига қатъий риоя этиш зарур.

Простата аденомаси

Аденома касаллиги асосан 40 ёшдан ошган эркакларда учрайдиган, простата бези ичида ривожланадиган яхши сифатли ўсимтадир. Бу ўсимта бошқа аъзо ва тўқималарга тарқалмайди.

Белгилари:

  • пешоб ажратишнинг қийинлашуви;
  • тез-тез пешоб ажратиш, пешобнинг тутилиб қолиши;
  • чов, мояк халтаси ва оралиқда оғриқ сезиш;

Қандай аниқланади?

Ректал бармоқли кўрик, аденома ўлчамини аниқлаш учун УТТ ва уроуфлометрия тадқиқотлари ўтказилади. Аденома икки усулда даволанади: препаратлар ва жарроҳлик амалиёти ёрдамида. Дори-дармонлар билан даволаш без кичик ўлчамда бўлганда тавсия этилади. Жарроҳлик амалиётида ҳам икки хил усул мавжуд: безни уретра канали орқали лазер ёрдамида ва анъанавий қорин орқали очиқ жаррроҳлик амалиёти ёрдамида олиб ташлаш.

Асоратлари:

касаллик ўз вақтида даволанмаса, аденома бези катталашиб, пешоб йўлини тўсиб боради. Шунингдек, буйрак етишмовчилиги, пешоб суюқлиги чўкмалари ҳисобига сийдик қопчасида тош йиғилиши ва жуда қаттиқ оғриқларни келтириб чиқариши мумкин.

Жинсий органларга таъсир қилувчи хасталикларнинг олдини олиш ёки даволашда совуқ сиқув йўли билан ёғи ажратиб олинган сунъий бўёқлар ва кимёвий қўшимчалар қўшилмаган 100 фоиз табиий ва ҳалол маҳсулот ҳам бор. Бу – ALHADAYA седана мойидир. Олий навли седана доналари Саудия Арабистони ва Мисрдан келтирилган. ALHADAYA жуда кўплаб дардларга қарши қўлланилади.

Эркакларга:

Эркаклик кучини ва жинсий фаоллигини оширади. Бундан ташқари, эркак жинсий органларида яллиғланиш жараёнлари ривожланишининг олдини олади. Бепуштлик, простата аденомаси ва простатитдан азият чекаётган эркаклар учун алоҳида таъсирга эга. Эркакларда сперма ҳаракати, морфологияси ва сперма концентрациясини оширади. Икки ойлик кундалик истеъмол қилиш эркакларда сперма сифатини яхшилайди.

Аёлларга:

Лактацияни яхшилайди. Эмизикли оналарда сут ишлаб чиқаришни рағбатлантириши илмий жиҳатдан исботланган. Узоқ вақт давомида халқ табобатида аёллар саломатлиги учун иккиламчи восита сифатида ишлатилган. Ушбу маҳсулотдаги фойдали ўсимлик гормонлари аёл жинсий органларининг фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади ва ҳайз даврининг барқарорлашишига, репродуктив функцияни яхшилашга ёрдам беради...

Реклама ҳуқуқи асосида

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив