Сўнгги янгиликлар
"Барселона" Усмон Дембелега тазйиқ ўтказмоқда

"Барселона" Усмон Дембелега тазйиқ ўтказмоқда

AFE (Испания футболчилари ассоциацияси) "Барселона" ҳужумчиси Усмон Дембеле билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди. 

"Шартномани узайтириш учун ҳар икки томоннинг розилиги талаб қилинади ва бу келишув футболчининг эркинлигини чеклайдиган ҳеч қандай ташқи шартларсиз расмийлаштирилиши керак. 

Футболчи ҳамкасблари билан бир хил муносабатда бўлиш ҳуқуқига эга. Меҳнат шартномасини янгилаш тўғрисида келишувга эришмаслик меҳнат шартномасини бузиш ҳисобланмайди ва шунинг учун ҳеч қандай оқибатларга олиб келиши мумкин эмас. Ҳеч қандай жароҳат, касаллик ёки жисмоний чекловсиз футболчини ишлатишдан бош тортиш унинг имижи ва спорт қийматини пасайтириш демакдир, бу эса унинг келажакдаги шартномаларига салбий тасир қилади. AFE ушбу вазият ишчининг ҳуқуқларини бузмасдан ҳал қилинишига умид қилади", - дейилади AFE баёнотида.

Маълумот учун, олдинроқ, "кўк анорранглилар"нинг спорт директори Матеу Алемани футболчи амалдаги шартномани узайтиришни истамаганлиги учун у 31 январгача клубни тарк этиши кераклигини айтган эди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив