Сўнгги янгиликлар
“Насаф” FIFA билан музокара олиб бормоқда

“Насаф” FIFA билан музокара олиб бормоқда

“Насаф” Диаките Абделае борасида FIFA билан музокара олиб бормоқда. Бу ҳақда “Насаф” клубининг матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, 2020 йил “Насаф” жамоасининг Туркияда бўлиб ўтган мавсум олди ўқув-машғулот йиғинига Франциялик футболчи Диаките Абделае келиб қўшилганди. Футболчининг ўйин услуби жамоа мураббийларини қониқтирмаганлиги сабабли футболчига жавоб берилган эди.

Кейинчалик, 2021 йилда футболчи “Насаф” футбол клуби устидан FIFA’га арз қилган ва жарима тўлаш бўйича қарор бир томонлама чиқарилган. Ҳозирги пайтда “Насаф” футбол клубининг ҳуқуқшунослари ЎзПФЛ халқаро бўлими билан ҳамкорликда Диаките Абделае билан юзага келган муаммони ечиш устида музокара олиб боришмоқда.

Шунингдек, Диаките Абделае борасидаги муаммо юзага келишига сабаб бўлган расмий шахсларга суриштирув ишлари якунлангандан сўнг тегишли чоралар кўрилади.

 

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив