Сўнгги янгиликлар
Сурхондарёда “Телеграм” канал админи терроризмни тарғиб қилгани учун қўлга олинди

Сурхондарёда “Телеграм” канал админи терроризмни тарғиб қилгани учун қўлга олинди

Сурхондарё вилоятида “Араб тили сабоқлари” телеграм-каналининг асосчиси қўлга олинди.

Маълумотларга кўра, 19 январь куни ДХХ тезкор ходимлари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан биргаликда Сурхондарё вилоятининг Узун туманида терроризм мафкурасини тарғиб қилаётган “Телеграм” канали соҳибини қўлга олишган.

Қайд этилишича, бу шахс араб тилини ўрганиш баҳонасида ихтисослаштирилган канал ташкил этиб, Абдулла Зуфар ва бошқа террористик ва экстремистик ташкилотлар мафкурачиларининг нутқлари ва мурожаатларини тарқатган.

Дин ишлари бўйича қўмита экспертлари хулосасига кўра, материалларда ақидапарастлик ғоялари мавжуд. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Айни дамда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив