Сўнгги янгиликлар
Кичик Мбаппе автоҳалокатга учради

Кичик Мбаппе автоҳалокатга учради

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг укаси, 15 ёшли Этан Мбаппе автоҳалокатга учради. Бу ҳақда L'Equipe нашри хабар берди.

Унга кўра, бахтсиз ҳодиса 21 январь куни Париж жамоасининг машғулот марказидан унча узоқ бўлмаган жойда содир бўлган. Мбаппенинг укаси ҳайдовчи билан бирга бўлган Range Rover маст ҳолатдаги шахс бошқараётган Аudi автомобили билан тўқнашувдан кейин ағдарилиб кетган. Этан Мбаппе ҳайдовчи билан бирга кўрикдан ўтиш учун шифохонага борган. Қайд этилишича, ўсмир жиддий жароҳат олмаган ва авҳоли анча яхши.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг июнь ойида Итан Мбаппе ПСЖ билан шартнома имзолаган эди. Футболчининг парижликлар билан шартномаси уч йилга мўлжалланган.

 

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив