
Чемпионлар лигасида ўзгариш юзага келди
УЕФА Чемпионлар лигасининг янги формати жорий этилганидан кейин даромадларнинг сезиларли даражада ошишини кутмоқда.
Ташкилот телевидение ва турнирга тижорий ҳуқуқлардан тушадиган даромад йилига 40 фоизга ўсиб, 5 миллиард евродан кўпроқни ташкил этишини кутмоқда.
Қўшимча пул оқими Чемпионлар лигасида иштирок этувчи клублар даромадининг сезиларли даражада ошишига олиб келади.
Маълумот учун, турнирнинг янги формати 2024 йилдан бошлаб йўлга қўйилади. Гуруҳ босқичи Швейцария тизими бўйича ўтказилади, иштирокчилар сони 32тадан 36 тага кўтарилади.
«Улашинг»