Сўнгги янгиликлар
Конорнинг қачон октагонга қайтиши ҳақида Дана Уайт маълумот берди

Конорнинг қачон октагонга қайтиши ҳақида Дана Уайт маълумот берди

Икки дивизион чемпиони ирландиялик КонорМакгрегорнинг қачон жанг қилиши мумкинлиги ҳақидаги саволга UFC президенти ДанаУайт жавоб берди.

"Ўйлайманки, у ёзда қайтиб келади, гарчи аниқ айта олмасам ҳам. Ҳамма нарса оёғининг қандай тузалишига, шунингдек, ёзгача содир бўлиши мумкин бўлган миллионлаб бошқа нарсаларга боғлиқ бўлади. Бу мавзу бўйича спекуляция қилиш шунчаки аҳмоқлик ва мен буни қилишни аллақачон тўхтатдим. Конор менга қўнғироқ қилиб, тайёр эканлигини ва тўлиқ машғулотларга киришганини айтганида, биз унинг қайтиши мумкин бўлган вариантларни муҳокама қилишни бошлаймиз", дейди Уайт.

Маълумот учун, ҳозирда Макгрегор мусобақаларда қатнашмаяпти, чунки у 2021 йил июль ойида ўтказилган UFC 264 турнири доирасида оёғининг голейностоп қисмини синдириб олган эди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 январь куни “Ноториус”нинг Дублиндаги 2 миллион фунт қийматга эга бари ҳужумга учраган.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив