Сўнгги янгиликлар
"Гўёки ҳаёт тўхтаб қолгандай эди назаримда…." — Ситора Фармонова

"Гўёки ҳаёт тўхтаб қолгандай эди назаримда…." — Ситора Фармонова

Актриса Ситора Фармонова ўзининг Instagram cаҳифасида коровиирусни енгиб ўтишдаги қийинчиликлар ҳақида гапирди. 

"Бугунги кун муаммоси! COVID-19 !!! Бутун дунёни ларзага келтирган бу вирус ҳаётимга бўлган карашимизни, инсонларга бўлган муносабатимизни тубдан ўзгартиришга сабаб бўлди.

Мени бу ваҳший вирус қандай ўзгартирди?
.
2020 йил 7 июль онам билан дадамни шахсий клиникадан уйга олиб келдим (Улар ўз саломатликларига куч берувчи муолажа олиш учун у ерда ётишган эди).

Онам гарчи соғликларига қувват бўлувчи муолажаларни олган бўлсаларда, аммо ўзларини жуда ёмон ҳис қилишни бошладилар.

Ўзимни қаерга уришни билмай қолдим, аммо 8 июль эрта тонгдан онам, дадам, ман ва укам бутун вужудимиз цингандек оғриқдан тўшакдан бош кўтаролмай қолдик. Ҳали биз КОРОНАВИРУС деган махлуқ билан қандай курашишни, нима муолажалар билан даволанишни билмас эдик.

Аллоҳга шукрки бахтимга Ниҳола @nihola_admin_ochild дугонам бор экан. Дарров кунгироқ қилиб аҳволимиз оғирлигини айтдим. Касалхоналар гавжум беморларга тўлган пайт… Касалхонага бориш учун мадоримиз юк эди. Шукрки МЕДИЦИНА ХОДИМЛАРИ уйимизга келишди ва бу БАЛО билан курашишда бизга ёрдам беришни бошлашди. 45 кун биз оиламиз билан бу касал курашдик. Аммо энг қўрқинчлиси "КОРА ХАБАРЛИ" қўнғироқлар қариндош уруғларимиздан келишни бошлади.

Бирин-кетин қариндош, тоғаю аммаларимиз бу ёруғ Дунёни тарк этишгани ҳақидаги хабарлар бирин-кетин келишни бошлади.Гўёки ҳаёт тўхтаб қолгандай эди назаримда…
Эртаю кеч ота онам оилам умрини сўраб Аллоҳдан йиғлаб дуода ва ҳаётлари учун қўрқувда яшашни бошладим…..

Ман ҳаётга бўлган умидим…
Мақсадим…
Инсонларга бўлган муносабатим…. ўзгаришни бошлади.Ҳар бир яқинимдан тўйиб олишга ҳаракат қилдим, чунки бу бешафқат вирус эртага қайси яқинимни ҳаётига чангал солишини билмай қўрқиб… Жуда қўрқиб яшадим.

Бугунги кунда ҳар бир инсонга кўлимдан келса яхшилик қилишга, ширинсўз бўлишга ва инсонларни кадрига етишни ўргандим. Чунки сиз 5 сониядан сўнг ёнингизда нафас олиб турган яқинингиз бошқа нафас ола олмаслиги мумкин.

Биз бу балодан қутулдик деб яна чиройли ҳаётга, рўзғор ташвишларию, орзуларимизга кўмилиб яшашга қайта бошладик. Аммо…..
Ачинарлиси шуки… бу ваҳший вирус гўёки уни унутишимизни кутиб, қайта куч йиғиб келганга ўхшайди"

– деб ёзади актриса Ситора. 

Аввалроқ, хонанда Лола ва опера хонандаси Ширин Маматовада коронавирус аниқланган эди. 

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив