Сўнгги янгиликлар
“Бу йил маҳаллий бюджетга 419 млрд сўм қўшимча маблағ тушириш имкониятига эгамиз” – Турдимов

“Бу йил маҳаллий бюджетга 419 млрд сўм қўшимча маблағ тушириш имкониятига эгамиз” – Турдимов

Хабар бериб ўтганимиздек, кеча президент Шавкат Мирзиёевнинг давлат мулки объектларини хусусийлаштириш борасида 2022 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишдан сўнг Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ўтган йил қилинган ва жорий йил қилинажак ишлар юзасидан қисқача маълумот бериб ўтди.

Йиғилишда давлатнинг жуда кўплаб обьектлари эгасиз турганлиги, сотилмаётганлиги, эгасига берилмаётганлиги, ерларни аукционга чиқариш ишларидаги сусткашликларимиз асосили, ўринли танқид қилиниб, тегишли кўрсатмалар берилди.

Биргина Самарқанд вилоятида ўтган йили 50та давлат обьектлари 71 млрд сўмга сотилди. Сўнгги 10 йил ичида агар таққослайдиган бўлсак, вилоятда жами 112 млрд сўмлик давлат мулки обьектлари сотилган бўлса, шунинг 63 фоизи, яъни,  71 млрд сўми шу ўтган 2021 йилда сотилди.

Лекин бу кўрсатгичлар “бугунги кун талабига жавоб берадими” деган алоҳида масала қўйилди. Албатта, бугунги кун талабига бу жавоб бермаслиги алоҳида таъкидланди.

Президентимиз маҳаллий ҳокимликлар ваколатини, шунингдек, бу жараёндаги иштирокини кенгайтириб берди. Биргина мисол бу йилдан бошлаб 5 минг квадрат метргача бўлган давлат мулкларини сотишдан тушган маблағлар тўлиқ маҳаллий бюджетга тушиши белгиланди.

2022 йилда 186та обьектларнинг сотувидан камида 155 млрд сўм тушиши кутилмоқда. Шунингдек, бўш ер участкаларини хусусийлаштириш борасида 6 мингдан ошиқ лотдаги ерларни аукцион орқали сотиб, бунинг эвазига 517 млрд сўм маблағ туширилиши кутилмоқда.

Ушбу ерларни шаффоф механизм орқали ҳалол пок қилиб тадбиркорларга сотсак, маҳаллий бюджетларга биргина ер сотишнинг ўзидан қарийб 258 млрд сўмдан кўп бўлган маблағлар туширишимиз мумкин.

Шунингдек, йиғилишда 2022 йилда тадбиркорлик субьектларига мулкни ижарага бериш масаласи ҳам алоҳида кўриб чиқилди. Умумий майдони қарийб 250 минг квадрат метрдан иборат 1512та обьектларимиз 23 млрд сўм қийматда аукцион орқали 1,5 мингдан ортиқ тадбиркорларга ижарага берилиши кўзда тутилган.

Умуман олганда бу йил жами манашу учта йўналиш бўйича 419 млрд сўм маҳаллий бюджетга қўшимча маблағ тушириш имкониятига эга бўламиз” – дейди Турдимов.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив