Сўнгги янгиликлар
Топ-5: Бизни ушбу дам олиш кунларида қандай ўйинлар кутмоқда?

Топ-5: Бизни ушбу дам олиш кунларида қандай ўйинлар кутмоқда?

Ҳозирда Европанинг кучли беш лигасида кураш жуда ҳам қизғин кечмоқда. Баъзи лигаларда чемпионлик учун жиддий кураш кетаётган бўлса, баъзи лигаларда деярли чемпионлик масаласи ҳал бўлмоқда.

Бизни ушбу дам олиш кунларида қандай ўйинлар кутмоқда?

АПЛ

Дастлаб чемпионатлар ичида энг кучли Англия премьер лигасига тўхталиб ўтсак. Ушбу чемпионат 23-турга ҳам етиб келиб қолди. Тўғри баъзи жамоалар тўлиқ 23 турда иштирок этмаган, лекин айни пайтда пешқадамлик қилаётган “Манчестер Сити” клуби рақобатчиларидан жуда олдинлаб кетди.

Англия чемпионатида 23-турнинг марказий баҳсларига тўхталиб ўтсак: ушбу турда сўзсиз марказий баҳс Лондон дербисидир.

Ҳозирда Тухель бошчилигидаги “Челси” клубида муаммолар юзага келмоқда. Жамоани ҳимоя чизиғи ,албатта, кучли даражада, аммо ҳужум чизиғи самарасиз ҳаракат қилмоқда.

Жамоага мавсум бошида қўшилган Ромело Лукаку ўз даражасини ҳали ҳам кўрсата олмаётган бўлса, германиялик Тимо Вернер эса доимгидек “ўз услубида”. Шу сабаб жамоа гол уриш бобида мавсум бошидагидек юқори натижа кўрсата олмаяпти.

Лондоннинг бошқа жамоаси “Тоттенхем” эса янги бош мураббий билан секин-аста ўз натижаларини яхшилай бошлади. Лекин жамоага коронавирус ва жароҳатлар юқори даражадаги ўйин кўрсатиш учун тўсқинлик қилмоқда.

Якшанба куни бўлиб ўтадиган ўйинда жамоага жанубий кореялик юлдуз Сон Хын-Мин ёрдам беролмайди, лекин ушбу клубдан дербида кучли қарама-қаршилик кутиш мумкин.

Ҳозирда ушбу жамоалар пешқадам “Ман Сити”дан анча ортда қолишмоқда. “Челси” “шаҳарликлар”дан 12 очко ортда қолаётган бўлса, “Тоттенхем” 20 очко ортда.

Лекин Конте жамоасининг захирасида 4 учрашув бор. Агар “Тоттенхем” қолдирилган учрашувларини ижобий натижа билан якунлай олса, иккинчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти ҳам бор.

АПЛ 23-турининг яна бир марказий баҳси “Олд Траффорд”да бўлиб ўтади. Ушбу баҳсда “қизил иблислар” “Вест Хем” жамоасига қарши кураш олиб боради.

Қизиғи жамоалар айни пайтда турнир жадвалида деярли бир хил очко жамғаришган. Шу сабабли бу ўйиннинг қиймати жуда катта. Сабаби мағлуб бўлган жамоа Еврокубоклардан қуруқ қолиши мумкин.

Энди жамоаларни айни пайтдаги ҳолатига назар ташласак: “Манчестер Юнайтед” янги бош мураббий қўл остида чиройли ўйин кўрсата олмаяпти. Жамоада кучли даражадаги футболчилар бўлсада, кўплаб ўйинларни қийинчилик билан ўз фойдаларига ҳал қилишмоқда.

“Вест Хем” эса бу мавсумда ўз етакчисидан (Жек Грилиш) айрилган бўлсада, яхши ҳаракат қилмоқда. Клуб анча мазмунли ўйин билан ҳозирда турнир жадвалининг тўртинчи поғонасида бормоқда, бу дегани: ушбу клубни келаси мавсум Чемпионлар лигасида кўришимиз мумкин.

Ла Лига

Испания чемпионатида ҳали ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ. Чунки гранд жамоалар бир неча мавсумдан бери муаммолардан боши чиқмаяпти. “Барселона” бу мавсум жуда ҳам қониқарсиз ҳаракат қилаётган бўлса, “Атлетико” мавсум ўртасига келиб салбий натижалар қайд этмоқда. Яна бир гранд клуб: “Реал Мадрид” эса пешқадам бўлишига қарамасдан ўзидан кейинги жамоадан тўрт очкогина олдинда бормоқда.

Ла Лигада 22-тур учрашувлари бошланмоқда. Ушбу турда гранд клублар у қадар кучли жамоалар билан кураш олиб бормайди. Лекин бу мавсумда Ла Лиганинг барча жамоалари фаворит жамоаларга бош оғриқ бўлмоқда.

Ушбу турда “Реал Мадрид” куни-кеча кубок баҳсида рақиблик қилган “Эльче” жамоасини ўз майдонида 23 январь куни қабул қилса, унинг ашаддий рақиби “Барселона” сафарда “Депортиво” билан 23 январь куни тунда куч синашади.

Диего Симионе бошчилигидаги мадридликлар ўз уйларида 22 январдан 23 январга ўтар кечаси ҳозирда инқирозни бошидан кечираётган “Валенсия”ни қабул қилади.

А Серия

Италия чемпионати ушбу мавсумда жуда ҳам қизиқарли кечмоқда. Сабаби аутсайдер жамоалар грандларга жиддий бош оғриқ бўлмоқда.

Ҳозирда бу чемпионатда биргина “Интер” барқарор ўйин кўрсатмоқда. Шунинг учун “нерадзурилар” чемпионатда пешқадамлик қилмоқда.

А Серия 23-турга ҳам етиб келди. Ушбу турда бизни жуда ҳам қизиқарли қарама-қаршиликлар кутмоқда.

Бу турда Еврокубоклар учун курашаётган “Аталанта” “Лацио” уйига сафар қилса, турнир жадвалида иккинчи ўринда бораётган “Милан” “Сан-Сиро”да “Ювентус”ни қабул қилади.

“Аталанта” коронавирус ва жароҳат сабаб бироз кучсизланди ва бу кучсизланиш жамоанинг ўйинида ҳам сезилди, аммо унинг рақиби “Лацио” эса мавсум ўртасида ўз ўйинини кучайтира олди.

Ҳозирда “Аталанта” турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турган бўлса, “Лацио” саккизинчи ўринда бормоқда. Лекин “Лацио” ушбу ўйинда ғалаба қозона олса, бирданига икки поғона кўтарилиши мумкин.

“Аталанта”да вазият яхши эмас, чунки клуб ушбу турда мағлубиятга учраса кучли тўртликда тушиб кетиши мумкин.

Маълумот учун, ушбу жамоалар ўртасидаги баҳс 22-январь куни бўлиб ўтади.

Яна бир марказий баҳс “Милан” ҳамда “кекса синёра” ўртасида бўлиб ўтади. Ушбу баҳс икки жамоа учун ҳам жуда муҳим. Сабаби туринликлар ғалаба қозонса Чемпионлар лигаси йўлланмасини олиш учун вазият пайдо бўлади. Лекин миланликлар бу ўйинда мағлубиятга учраса анча қимматга тушади. Сабаби уларнинг таъқибчиси “Наполи” ўзиб кетиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ушбу қизиқарли баҳс 23 январь куни бўлиб ўтади.


Бундеслига

Ушбу лигада ҳам ҳали чемпион номи аниқ бўлиб улгургани йўқ. чунки “Бавария”нинг ашаддий рақиби “Боруссия Дортмунд” бу мавсумда анча ўсишга эришди ва мюнхенликларни изм-из таъқиб қилиб келмоқда.

Бундеслигада 20-тур баҳслари бошланиш арафасида. Ушбу турда гранд клублар меҳмонда ҳаракат қилишади. “Бавария” 20-турда 23 январь куни Германия пойтахти Берлинга сафар қилади. Ҳозирда “Герта” турнир жадвалида 13-ўринда бормоқда. Аммо ушбу клуб “Бавария”га бош оғриқ бўлиши мумкин.

“Боруссия Д” эса бу турда 22 январь куни “Хоффенхайм” меҳмони бўлади. Ҳозирда “асаларилар” бироз муаммога дуч келмоқда. Лекин унинг рақиби эса бу мавсум турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда. Шу сабабли ушбу ўйин жуда ҳам қизиқарли бўлиши аниқ.

Лига 1

Юлдузлар йиғилаётган Франция чемпионати. Бу чемпионат ҳам секин-аста 22-турга етиб келди. Бу чемпионат янги мавсумда кутилмаган тарзда ўтмоқда. Сабаби биз юқори ўринда кўриб кўриб ўрганган “Лилль”, “Лион” ҳамда “Монако” жамоалари Еврокубоклар учун кураша олмаяпти.

Ҳозирда турнир жадвалида ПСЖ пешқадамлик қилаётган бўлса, биз кўриб ўрганмаган жамоалар: “Ницца”, “Страсбург” ва “Ренн” каби клублар парижликлар ортидан келмоқда.

Тўғри, Лига 1 бу мавсумда ўсишга эришди, аммо ҳали ҳам ПСЖнинг гегемонлигига барҳам берилмаяпти. Сабаби клуб энг яқин таъқибчисидан 11 очко олдинда бормоқда.

Энди ушбу 22-турда бўлиб ўтадиган гранд жамоаларнинг ўйинига тўхталиб ўтсак: ПСЖ ушбу турда 23 январь куни “Реймс” жамоасини ўз уйида қабул қилса, “Лилл” 22 январь куни “Брест” меҳмони бўлади.

Хулоса қилиб айтганда бизни дам олиш кунлари жуда ҳам қизиқарли кўплаб ўйинлар бўлиб ўтади.

Иброҳим Усмонов

 

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив