Сўнгги янгиликлар
Ер майдони олиб беришни ваъда қилган кадастр ва ҳокимлик ходимлари қўлга олинди

Ер майдони олиб беришни ваъда қилган кадастр ва ҳокимлик ходимлари қўлга олинди

Фуқарога 50 гектар ер майдони олиб беришни ваъда қилган муҳандис ва бош мутахассис ушланди. Бу ҳақда прокуратура Департаменти хабар бермоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Бухоро вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Натижада Давлат кадастрлари палатасининг Когон тумани филиали муҳандиси фуқаро Ф.Х. ва туман ҳокимлиги бош мутахассиси фуқаро С.Р. фуқаро А.нинг ишончига кириб пора беришга далолат қилади. Унга захирадаги ер майдонидан 50 гектарини ажратиб бериш эвазига 600 АҚШ доллари ва 1,5 млн. сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинади.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси билан (пора бериш) жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив