Сўнгги янгиликлар
Ортиқхўжаевдан – Азимовгача ёхуд ҳокимлар қаерда таҳсил олган?

Ортиқхўжаевдан – Азимовгача ёхуд ҳокимлар қаерда таҳсил олган?

Ўзбекистондаги Президент ишониб, тайинлаган катта (вилоят ёки йирик ҳудуд раҳбари назарда тутилмоқда) ҳокимлар қаерларда ўқиган? Бугун ушбу саволга жавоб оламиз...

Жаҳонгир Ортиқхўжаев 2018 йил 21 декабрдан буён Тошкент шаҳар ҳокими. 1991-1996 йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида таҳсил олган.

Тўра Боболов 1992 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тугатган. 2019 йил 1 майдан бошлаб Сурхондарё вилояти ҳокими.

Муроджон Азимов 2021 йилдан Қашқадарё вилояти ҳокими. Ўзбекистон давлат божхона қўмитаси раиси (2018-2021). Божхона хизмати генерал-майори. 1998 йилда Тошкент юридик институтини тугатган.

Эргаш Салиев 2017 йилдан Жиззах вилояти ҳокими. 1978 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган.

Ғофуржон Мирзаев 2016 йилдан Сирдарё вилояти ҳокими. 1990 йилда Тошкент политехника институтини муҳандис-электрик мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Ботир Зарипов 2020 йил 7 ноябрдан бошлаб Бухоро вилояти ҳокими. 1997 йилда Тошкент молия институтини Молия ва кредит мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Шуҳратбек Абдураҳмонов 2013 йил 26 апрелдан Андижон вилояти ҳокими. 1992 йилда Андижон Пахтачилик институтини (Тошкент давлат аграр университетининг Андижон филиалини) агроном мутахассислиги бўйича тугатган.

Қаҳрамон Сариев 2016 йил 14 октябрдан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг вакили. 2002 йилда Тошкент давлат шарқшунослик институтини тугатган.

Хайрулло Бозоров Фарғона вилояти ҳокими. 1997 йилда Наманган саноат-технология институтини иқтисодчи-менежер мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Шавкатжон Абдураззоқов 2021 йил 19 февралдан Наманган вилоят ҳокими. 1998 йилда Наманган муҳандислик-технология институтини, 2006 йилда эса Давлат ва жамият қурилиши академиясини тугатган.

Эркинжон Турдимов 2018 йилдан Самарқанд вилояти ҳокими. 1991 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Фарҳод Эрманов 2018 йил 21 апрелдан Хоразм вилояти ҳокими. 1981 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини муҳандис-механик мутахассислиги бўйича, 1996-йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Зойир Мирзаев 2021 йилдан Тошкент вилояти ҳокими. 1994 йилда Тошкент молия институтини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Нормат Турсунов 2021 йил 8 ноябрдан Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган. Ҳали у ҳақида маълумотлар тўлдирилади...

Аброр Поёнов тайёрлади

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив