Сўнгги янгиликлар
Хорижда ёшларнинг ноқонуний ҳужраларда диний таълим олишларига кўмаклашган шахслар қўлга олинди

Хорижда ёшларнинг ноқонуний ҳужраларда диний таълим олишларига кўмаклашган шахслар қўлга олинди

2021 йилнинг 22 декабрь куни Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ижтимоий тармоқлар орқали ақидапарастлик, экстремистик ҳамда террорчилик ғоялари тарғиботи билан шуғулланиб келган шахсларнинг жиноий фаолиятига чек қўйилди.

Сурхондарё вилояти Денов туманидан бўлган У.Я., А.Я. ва уларнинг Тошкент шаҳридаги жиноий шериклари Д.Т., У.Қ. маҳаллий ёшларнинг, шу жумладан, вояга етмаган мактаб ўқувчиларининг Миср Араб Республикасида ноқонуний ҳужраларда диний таълим олишларига кўмаклашиб, диний экстремистик оқим тарафдорларининг кўпайишини қўллаб-қувватлаб келишган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив