Сўнгги янгиликлар
UFC 270 Бизни нималар кутмоқда?

UFC 270 Бизни нималар кутмоқда?

Эртага, 23 январь АҚШнинг Анаҳайм шаҳрида UFC 270 турнири 2022 йилнинг дастлабки йирик турнири бўлиб ўтади. Ушбу турнирда 2та чемпионлик жанги ўйналади. Шунингдек, бир нечта рейтинг жанглар ўтказилади.
Эртанги кечанинг асосий жанги шубҳасиз, Фрэнсис Нганну ҳамда Сирил Ган ўртасида бўлиб ўтади. Нганну UFC оғир вазн тоифасининг чемпиони ҳисобланади. Ган эса вақтинчалик чемпион. Иккала жангчи ҳам ҳозирги кунда ажойиб формада. Шунингдек, эртанги жангни қизитиб берадиган нарса бу икки жангчи ўртасидаги адоват.
Ушбу юқори вазн қироллари аввал битта жамоада ишлашган. Кейинчалик, эса Фрэнсис жамоадан кетган. Ҳозирда камерунлик жангчининг собиқ мураббийи Фернанд Лопез Сирил Ганни эртанги чемпионлик жангига тайёрлади. Лопез Нганнунинг нозик тарафларини яхши билади. Ўз навбатида камерунлик жангчи ҳам Ганни нозик тарафларидан хабардор. Ҳаттоки, Франциялик жангчини машғулотлар вақтида нокаутга ҳам учратган. Аммо ҳозир Сирил Ган аввалги ҳолатидан анча ўсган. UFC’даги барча 10 та жангида ғалаба қозонди. Бундан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки, эртанги чемпионлик жангида ҳеч қайси спортчи фаворит эмас!

Бугун жанг олдидан сўнгги маросим яъни вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтди. Унда жангчилар деярли бир хил натижа қайд этишди. Фақат оғир вазн тоифасида Нганну Гандан 4 кг оғирроқ натижа қайд этди. Аммо бундай ҳолат юқори вазнда тез-тез кузатилиб туради.
 
UFC 270. Вазн ўлчаш маросимида жангчиларнинг қайд этган натижалари:

Фрэнсис Нганну (116,6 килограмм) — Сирил Ган (112 килограмм);

Брендон Морено (56,25 килограмм) — Дейвисон Фигередо (56,25 килограмм);

Андре Фиальо (76,66 килограмм) — Мичел Перейра (77,1 килограмм);

Коди Стэманн (61,2 килограмм) — Саид Нурмагомедов (61,7 килограмм);

Майкл Моралес (77,1 килограмм) — Тревин Джайлс (77,1 килограмм).

Эслатиб ўтамиз, Турнирнинг асосий жанглари 23 январь куни Тошкент вақти билан соат 06:00 да бошланади.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив