Сўнгги янгиликлар
Тожик-Қирғиз можароси, “Катта прокурор”нинг қўлга олиниши, Шомуродовнинг илк голи – 21 январнинг кунлик дайжести

Тожик-Қирғиз можароси, “Катта прокурор”нинг қўлга олиниши, Шомуродовнинг илк голи – 21 январнинг кунлик дайжести

Асадбек Камилов

2022 йилнинг 18 январь куни Фарғона вилояти прокуратураси ва ДХХ вилоят бошқармаси тезкор ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Фарғона вилояти прокуратураси бўлим катта прокурори А.Т. мансаб ваколати доирасига кирмасада, фуқаро А.Х.дан унга тегишли бўлган гўшт дўкони орқа томонида жойлашган 1,5 сотих ер майдонини, гўёки кадастр ходимлари ёрдамида унинг номига расмийлаштириш эвазига 1000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ушланган.

Шу куни мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди (Фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тожик-қирғиз чегараси яна нотинчлик юз берди. Исфара шаҳар ҳокимлиги вакилининг Спутник Тожикистон нашрига айтишича, қирғизистонликлар Чоркуҳдан бўлган юк машинаси ҳайдовчисига ҳужум қилган. Бугун чегарадош маҳаллалар мутасаддилари ўртасида музокаралар бўлиб ўтиши кутилаётган эди.

Қирғизистон томони ҳозирча воқеа юзасидан изоҳ бермаган. Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарлари ёзда чегарадаги бундай ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида чегараларни демаркация ва делимитация қилиш ишларини бошлашга келишиб олган эди.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигида Бошқирдистон Республикасининг Саноат, энергетика ва инновациялар вазири Александр Шельдяев бошчилигидаги делегация билан музокаралар бўлиб ўтди. Музокаралар давомида Ўзбекистонда 2030 йилга қадар 24та мини ГЭЕСни ишга тушириш режалаштирилди.

Футбол бўйича Италия кубогининг чорак финалида “Рома” ва “Лечче” жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди. Учрашувнинг 81 дақиқасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов 2022 йилдаги илк голини, клуб таркибидаги 4 голини киритишга муваффақ бўлди. Шу билан мазкур ўйин 3:1 ҳисобида римликлар фойдасига ҳал бўлди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив