Сўнгги янгиликлар
Ойбек Турсунов “Капиталбанк” аффилланган шахслари рўйхатидан чиқарилди

Ойбек Турсунов “Капиталбанк” аффилланган шахслари рўйхатидан чиқарилди

Ойбек Турсунов “Капиталбанк” аффилланган шахслари рўйхатидан чиқарилди. Бу ҳақдаги маълумотлар Ягона корпоратив ахборот порталида эълон қилинган.

Президентнинг тўнғич куёви молия муассасасининг асосий акциядори бўлгани учун 2021 йилнинг ноябрь ойидан буён ушбу рўйхатга киритилганди.

Эслатиб ўтамиз, 29 октябрь куни Ойбек Турсунов “Капиталбанк” акциядорлик тижорат банки устав капиталидаги 34,10 фоиз акцияни сотиб олганди. Шу билан, Банкдаги у эгалик қиладиган жами акциялар 50 фоизга етди.

Шунингдек, миллиардер Алишер Усмоновга тегишли USM Holding компаниясининг шўъба корхонаси бўлган “Телекоминвест” ноябрь ойида “Капиталбанк”нинг 215,3 миллиард сўмлик акцияларини сотиб олди.

“Телекоминвест” 2022 йил январь ойида “Капиталбанк”нинг 8,33 фоиз акциясини сотиб олганидан сўнг компаниянинг банкдаги умумий акциялари 25 фоизга етди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив