Сўнгги янгиликлар
Андижонда хорижга ишга юбормоқчи бўлган МЧЖ раҳбари ушланди

Андижонда хорижга ишга юбормоқчи бўлган МЧЖ раҳбари ушланди

Андижон шаҳрида хорижий давлатга ишга юбормоқчи бўлган МЧЖ раҳбари қўлга олинди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати.

Қайд этилишича, Департамент ҳамда ИИБнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган «Л.Ҳ.» МЧЖ раҳбари А.Т. фуқаро Р.дан уни Польша давлатига юк ташиш автомашина ҳайдовчилиги вазифасига ишлаш учун танишлари орқали ишга юборишни 3 500 АҚШ долларига келишиб, шундан 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, терговга қадар текширув давомида, МЧЖ раҳбари А.Т. муқаддам фуқаро М.Х. ва бошқаларни хорижий давлатларга ишга юборишга ишонтириб, уларнинг жами 4 200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани айтилган хабарда.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив