
Профбоксдаги жангчилар учун янги қарор эълон қилинди
Бугун, 22 январь куни Тошкентда бокс бўйича ёшлар ўртасида (U-22) Осиё чемпионатига “Hilton” меҳмонхонасида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда Халқаро бокс ассоциацияси президенти Умар Кремльёв, Осиё бокс конфедерацияси президенти Анас Алотаиба, МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов, терма жамоа вакиллари, ОАВ ходимлари ва блогерлар иштирок этишди.
Шундан сўнг Умар Кремльёв мусобақа аҳамияти, халқаро федерацияда олиб борилаётган ўзгаришлар ҳақида қуйидагича гапирди:
Анжуман давомида IBA раҳбари боксчилар учун “бронза”, ”кумуш” ва “олтин” статусдаги мусобақалар ташкил этилаётгани, яқин вақт WSB каби бокс мусобақаларнинг бошқача аналоглари йўлга қўйилиши кутилаётгани ҳақида гапирди. Шунингдек, аввал профессионал боксда 15 та жанг ўтказган спортчининг ҳаваскор боксга қайтмаслиги каби тақиқ бутунлай олиб ташлангани кўпчилик учун қизиқарли маълумот бўлди.
«Улашинг»