Сўнгги янгиликлар
"МЮ" қўшимча дақиқада ғалабани илиб кетди

"МЮ" қўшимча дақиқада ғалабани илиб кетди

Бугун Англия чемпионатининг 23-тур учрашувлари бўлиб ўтди. 22 январь кунидан ўрин олган учрашувларнинг марказий баҳси “Олд Траффорд”да “Манчестер Юнайтед” ҳамда “Вест Хэм” жамоалари ўртасида бўлиб ўтди.

Ўйиннинг илк дақиқаларида “қизил иблислар” ўйинни ўз қўлларига олишди. Аммо биринчи бўлимнинг ўрталарига келиб “Вест Хэм”нинг ҳам ўйинида ўзгариш юзага келди.

Жамоалар илк бўлимда гол уриш учун қулай вазият ярата олишмади ва дастлабки тайм дуринг натижа билан якунланди.

Иккинчи бўлимда жамоалар бир қатор вазиятлар яратишди, лекин футболчилар вазиятларда фойдалана олишмади. Шу сабабли ўйиннинг асосий дақиқаларида жамоалар гол уриша олмади, лекин бош ҳакам қўшиб берган 3 дақиқанинг сўнги сонияларида “қизил иблислар” вакили Маркус Рэшфорд жамоасига ғалаба келтирувчи голни урди. Шу тариқа “Манчестер Юнайтед” муҳим ўйинда ғалаба қозонди.

Маълумот учун, ”МЮ” ушбу ғалабадан сўнг 38 очко билан вақтинча 4-ўринга кўтарилиб олди.

“Манчестер Юнайтед” – “Вест Хэм” – 1:0

Гол: Маркус Рэшфорд – 90+3ʼ

Таркиблар:

“Манчестер Юнайтед”: Де Хеа, Диогу Далот, Варан, Магуайр, Теллес, Фред (Кавани, 82), Бруну Фернандеш, Мактомини, Роналду, Гринвуд (Марсьяль, 82), Эланга (Рэшфорд, 62).

“Вест Хэм”: Ареоля, Цоуфал (Фредерикс, 70), Доусон, Зума, Крессуэлл, Лансини, Соучек, Райс, Форнальс, Антонио, Боуэн.

Огоҳлантиришлар: Магуайр (56), Райс (63).


«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив