Сўнгги янгиликлар
"Тасаввур қилинг, давлат қанчадан-қанча пулларни йўқотмоқда!" — Президент

"Тасаввур қилинг, давлат қанчадан-қанча пулларни йўқотмоқда!" — Президент

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев давлат мулкини хусусийлаштириш чора-тадбирлари ҳақида гапирди. Бу ҳақида "Менимча" кўрсатувидаги лавҳада маълум бўлган.

"Ҳар бир ҳудуд ва тармоқ раҳбари, бир нарсани аниқ ўзига белгилаб олсин.

Бундан буён, уч ойдан ортиқ бўш турган объект ижарага берилиши ёки сотувга чиқарилиши шарт. Топшириқни бажармаган ҳоким тадбиркорликка тўсқинлик қилган бўлади. Бинони сақлаш харажатлари корхона раҳбарининг чўнтагидан ундирилади.

Тошкент вилоятида 14 гектар ер участкаси 3,5 миллион долларга ноқонуний йўллар билан сотилгани, ҳамма раҳбарларни ўйлантириши керак. Нимага бу пуллар давлатга эмас, кимларнингдир чўнтагига тушмоқда?

Тасаввур қилинг, давлат қанчадан-қанча пулларни йўқотмоқда! Бу пулга қанча мактаб, қанча боғча ва йўл қуриш мумкин эди. Нега шуни ҳокимлар ўйламайди?"

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив