Сўнгги янгиликлар
“Интер” сўнгги дақиқаларда киритилган гол эвазига ғалаба қозонди, “Ман Сити” эса меҳмонда очко йўқотди

“Интер” сўнгги дақиқаларда киритилган гол эвазига ғалаба қозонди, “Ман Сити” эса меҳмонда очко йўқотди

Англия чемпионатининг 23-туридан ўрин олган “Саутгемптон” ҳамда “Манчестер Сити” жамоалари ўзаро тўқнаш келди. Ушбу ўйинда мезбонлар футболчиси Уокер-Питерс тезкор гол билан ҳисобни очди. Кейинчалик, эса “шаҳарликлар” катта устунликка эришди. Бироқ, биринчи бўлимда ҳисоб бошқа ўзгармади. Иккинчи бўлим бошида Аймерик Лапорт ҳисобни тенглаштирди. Меҳмонларнинг голидан сўнг, учрашувда бошқа тўп киритилмади. Шу тариқа, Гвардиола шогирдлари очко йўқотди. Бу эса пастроқда келаётган жамоаларга яқинлашиб олиш имкониятини яратади.

 
“Саутгемптон” – “Манчестер Сити” 1:1
22 январь, 20:30, “Сент-Мэрис”

Голлар: 1:0 – 7 Уокер-Питерс, 1:1 – 65 Лапорт.

“Саутгемптон” – Форстер, Уокер-Питерс, Беднарек (Войнович, 71), Салису, Перро, Редмонд (Эльюнусси, 46), Армстронг (Диалло, 82), Ромеу, Уорд-Проуз, Адамс, Броя.

“Манчестер Сити” – Эдерсон, Уокер, Лапорт, Рубен Диаш, Жоау Канселу, де Брюйне, Бернарду Силва, Родри, Грилиш, Фоден, Стерлинг (Габриэл Жезус, 60).

Огоҳлантиришлар: Беднарек (33), Армстронг (79), Эльюнусси (90).


Бугун А Серияда ҳам 23-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Улардан бирида чемпионат пешқадами “Интер” ўз майдонида “Венеция”ни қабул қилди. Ушбу ўйинда Индзаги шогирдлари сўнгги дақиқаларда киритилган гол эвазига қийинчилик билан ғалаба қозонди. Мезбонлар бугунги ғалаба эвазига турнир жадвалидаги пешқадамлигини давом эттирмоқда.
 
“Интер” – “Венеция” 2:1

22 январь, 20:00, “Жузеппе Меацца”

Голлар: 0:1 – 19 Анри, 1:1 – 40 Барелла, 2:1 – 90 Жеко.

“Интер” – Ханданович, Дармиан (Думфрис, 73), де Врей, Шкриньяр, Бастони (Димарко, 46), Перишич, Брозович (Весино, 82), Чалханоглу, Барелла (Видаль, 72), Жеко, Мартинес (Санчес, 73).

“Венеция” – Ледзерини, Модоло, Кальдара, Чеккарони, Улльманн, Ампаду, Вакка (Фьордилино, 25), Кюизанс (Перец, 66), Тессманн (Кийин, 66), Анри (Нани, 82), Окереке (Сигурдссон, 82).

Огоҳлантиришлар: Барелла (25), Бастони (27), Ледзерини (40), Модоло (45), Кийин (68), Кальдара (79), де Врей (80).

 

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив