Сўнгги янгиликлар
Тозаликни ўз уйимиздан бошлайлик

Тозаликни ўз уйимиздан бошлайлик

Шаҳар ва қишлоқларни тоза ва озода тутиш бугун ҳар биримизнинг бурчимизга айланди. Ҳудудларда чиқинди муаммоларининг ҳал қилиниши ва кўкаламзорлаштириш ишларининг олиб борилиши қай бир маънода юқумли касалликларнинг ҳам олдини олишга ёрдам беради.

Кўчаларни озода тутиш биринчи ўз уйимиздан бошланади хонадонларнинг ўзида чиқиндилар турларга ажратилиб, кийин чиқинди идишларга ташланса, бу ҳам фақатгина ўзимиз учун фойда бўлади. Барча юқумли касалликлар ҳам ифлосланиш туфайли келиб чиқаётгани ҳам сир эмас. Биргина чириган олманинг қолиб кетиши ва уни кимдир билмай истеъмол қилишининг ўзи касалликларни чақириши мумкин.

Турли юқумли касалликларнинг янги турлари пайдо бўлишига ҳам чиқиндиларнинг тўпланиб қолиши ва уларни ҳайвонлар истеъмол қилиши оқибатида ҳайвонлар билан бирга касаллик юқиш даражаси юқорилаб инсонларга ҳам таъсир этишига олиб келмоқда. Озиқ-овқат маҳсулотларидан чиққан чиқиндилар энг зарарли бўлган чиқинди туридир. Шу сабабли уйда бундай чиқиндиларнинг тўпланиб қолишига йўл қўймаслик зарур.

Бугун Ўзбекистон ҳудудида чиқинди ва уни ташиб кетиб зарарсизлантириш учун кўплаб чоралар кўрилмоқда. Европанинг кўплаб давлатларида кўчалар чиқинди уюмлари билан тўлиб кетган. Уларни зарарсизлантириш чоралари кўрилмаётганлиги ҳам бор гап.

Эсласангиз керак, бундан бир неча йиллар аввал куз фаслида хазонларни тўплаб ёқиб юбориш ҳолатлари жуда кўп учраб турар эди. Бугунги кунда ҳам баъзи вақтларда бундай кўнгилсиз ҳолатлар бўй кўрсатмоқда, аммо уларнинг сони камайиб бораётганлиги ҳам қувонарли ҳолат. Инсонларнинг ўз ҳаётларига эътиборли бўлишлар фақатгина ўзлари учун эмас келажак авлод учун ҳам фойда.

Маълумотларга кўра, дунёда барча мамлакатларда қаттиқ чиқиндилар салмоғи аҳоли жон бошига йил давомида 1%дан ошиб бораябди. Ҳар йили маиший чиқиндиларнинг ўзи қарийб 6 млрд тоннани ташкил қилмоқда. Қолган чиқинди турларининг салмоғи эса бундан ҳам кўп.

Бугунги кунда чиқиндиларнинг 40%дан 60%гача қисми қайта ишланмоқда. Энергетика, рангли ва қора металлургия, кимё саноати ва қурилиш индустрияси объектлари ҳар хил турдаги чиқиндиларни ҳосил қилувчи, атроф-муҳитни ифлослантирувчи асосий манбалари ҳисобланади.

Чиқинди муаммоларини ҳал қилиш бўйича қатор ҳужжатлар қабул қилинган бўлсада, ҳалигача бу соҳада тўлдирилиши керак бўлган нормалар етарлича топилади. Шу масалалар бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси депутатлари томонидан “Чиқиндилар тўғрисида”ги қонунни янада такомиллаштириш ва янги лойиҳаларни оммага тақдим қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Қонун ҳужжатида маиший ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини қайта ишлашга ва улардан такрор фойдаланишни ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари белгиланмаган. Буларни инобатга олган мутасаддилар соҳага хусусий сектор вакилларини жалб қилишга қаратилган чораларни кўриш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасига тадбиркорлик субъектларини кенгроқ жалб қилиш, уларга ўз ҳудудларини бириктириб бериш жараёнларини соддалаштириш ва тенг бўлган шароитда фаолият олиб боришни яратиб бериш ишларини олиб боришмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 декабрдаги “Тошкент шаҳрида маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга оширишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ: 2021 йил 1 мартдан бошлаб чиқиндиларни саралаб йиғиш тизими қуйидаги тартибда босқичма-босқич жорий этилади:

1-босқичда (2021 йилда) — Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан белгиланадиган маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида чиқиндиларни “қайта ишланадиган” ва “қайта ишланмайдиган” тоифаларга ажратган ҳолда йиғиш;

2-босқичда (2022 йилда) — “Махсустранс” давлат унитар корхонаси томонидан хизмат кўрсатиладиган барча ҳудудлардаги якка тартибдаги турар-жой секторида қаттиқ маиший чиқиндиларни “қайта ишланадиган” ва “қайта ишланмайдиган” тоифаларга ажратган ҳолда йиғиш;

3-босқичда (2023 йилдан бошлаб) — барча туманларда чиқиндиларни “қайта ишланадиган”, “қайта ишланмайдиган”, “органик”, “хавфли маиший чиқиндилар” ва бошқа тоифаларга ажратган ҳолда йиғиш.

Ҳали режа қилинган ишлар сони жуда кўп. Обод маҳалла, обод қишлоқ, обод шаҳар бу сўзларни ўқиш, тинглаш қанчалар яхши тўғрими? Тўғри. Бунинг учун эса сиздан нима талаб қилинади? Буни ҳам биласизми? Йўқ, тўғрими? Ҳаракат мана ечим, ҳар бир нарсанинг ўз ечими бор, уни топа олиш зарур. Агар топа олмасангиз яна бир қидириб кўринг, балки ечим сиз кўрган кўчанинг сўнгидадир.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив