Сўнгги янгиликлар
UFC270: Нганну юқори вазнда тенгсиз. Морено эса камардан айрилди

UFC270: Нганну юқори вазнда тенгсиз. Морено эса камардан айрилди

АҚШнинг Калифорния штати Анахайм шаҳрида навбатдаги UFC 270 кечаси якунланди. Ушбу кечада иккита чемпионлик жанги ўйналди. Энг енгил вазн тоифасида чемпион Брендон Морено собиқ чемпион Дейвисон Фигередога қарши октагонга кўтарилди. Тўлиқ 5 раунд давом этган жангда чемпион ўзгарди. Фигередо UFC'нинг энг енгил вазнида чемпионликни қўлга киритиб, камарни ўзлаштириб олди.
Яна бир чемпионлик жангида UFC'нинг энг оғир вазнида Фрэнсис Нганну ҳамда Сирил Ган ўзаро тўқнаш келди. Титанлар жангида ҳакамларнинг қарори билан Нганну
ғолиб деб топилди ва чемпион ўзгармади.

Барча натижалар:
Асосий кард

Френсис Нганну ҳакамларнинг якдил қарори билан Сирил Гандан устун келди

Дейвисон Фигередо ҳакамларнинг якдил қарори билан Брендон Моренони мағлуб этди

Мишель Перейра ҳакамларнинг якдил қарори билан  Андре Фиальодан устун келди

Саид Нурмагомедов биринчи раундда оғритиш усули билан Коди Стеманни мағлуб этди

Майкл Моралес Тревин Жайлсни биринчи раундда нокуатга учратди

Прелим жанглар:

Виктор Генри ҳакамларнинг якдил қарори билан Раони Барселонани мағлуб этди

Жек Делл Мадделен Пит Родригесни биринчи раундда нокуатга учратди

Тони Гравели ҳакамларнинг якдил қарори билан Хенаро Вальдесни мағлуб этди

Ванесса Демопулос Силвану Гомес Хуаресни биринчи раундда бўғиб қўйди

Жасмин Ясудавичус ҳакамларнинг якдил қарори билан Кей Хансенни таслим этди

 

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив