Сўнгги янгиликлар
Навоийда Matiz ҳайдовчиси ЙПХ ходимини калтаклади

Навоийда Matiz ҳайдовчиси ЙПХ ходимини калтаклади

Навоийда вилоятида автомобилни жарима майдонига олиб кетаётган ЙПХ ходими дўппослангани акс этган видео юзасидан ЙҲХББ матбуот хизмати расмий маълумот берди.

2022 йил 22 январь куни соат 12:20ларда, Навоий вилояти, Навбаҳор тумани ҳудудидан ўтувчи А-379 автомобиль йўлининг 3-километрида ЙПХ ходими Д.Тошов томонидан Matiz русумли автомобиль ҳайдовчиси тўхтатилган. Текширув давомида ҳайдовчи йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиши, унинг ёнида кунлик йўл варақаси мавжуд эмаслиги маълум бўлган.

Шундан сўнг, ЙПХ ходими томонидан ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига олиб кетилаётган вақтда, ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган А.Т. ЙПХ ходимига фаол қаршилик кўрсатган ва тортишувли вазият юзага келган.

Ҳолат содир бўлган жойга туман ИИБ тезкор-тергов гуруҳи ва прокуратура ходимлари чиқиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштиришган. Ҳозирда туман прокуратураси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда – дейилади хабарда.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив