EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Эронда ўзбек йигит икки нафар шиа уламосини ўлдирди

Эронда ўзбек йигит икки нафар шиа уламосини ўлдирди

Эроннинг Машҳад шаҳрида икки нафар шиа уламосини ўлдиришда айбланган афғонистонлик ўзбек йигит қатл этилди. Бу ҳақда «Tasnim» хабар берди.

Маълум қилинишича, 5 апрель куни асли ўзбек 21 ёшли Абдуллатиф Мурoдий Имом Ризо номли шиа ибодатхонасида уч нафар уламога пичоқ билан ҳужум қилган. Оқибатда улардан бири ногиронлигича қолган, икки нафари олган жароҳатлари туфайли вафот этган.

Таъкидланишича, йигит бир йил аввал Покистон орқали Эронга ноқонуний борган. У одам ўлдириш мақсадида пичоқ билан ҳужум қилишда айбланган. 20 июнь куни эрталаб Мурoдий Машҳаддаги Вакилобод қамоқхонасида осилган. Марҳум ИШИД террорчилик ташкилоти тарафдори бўлгани қайд этилган.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING