EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Россия Украина ва Донбасдан 24 минг кишини эвакуация қилди

Россия Украина ва Донбасдан 24 минг кишини эвакуация қилди

Россия, Украинанинг хавфли ҳудудлари, ЛХР ва ДХРдан деярли 24 минг кишини эвакуация қилди. Бу ҳақда Россия Федерациясининг гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш штаб-квартираси раҳбари, генерал-полковник Михаил Мизинцев маълум қилди. 

Киев томонидан яратилган барча қийинчиликларга қарамай, ўтган кун давомида Украина томони иштирокисиз 23 775 киши, шу жумладан 3 676 нафари болалар Украинанинг хавфли ҳудудлари ва Донбасс республикаларидан Россия Федерацияси ҳудудига эвакуация қилинди”, — деди Мизинцев.

Унинг сўзларига кўра, махсус ҳарбий операция бошланганидан бери 2 миллиондан ортиқ одам эвакуация қилинган, улардан деярли 322 минг нафари болалардир.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING