EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Беларусь Гомел вилоятида ҳарбий машғулот ўтказади

Беларусь Гомел вилоятида ҳарбий машғулот ўтказади

Таъкидланишича, ўқув машғулотларини ўтказишдан мақсад ҳарбий комиссарликларнинг захирадаги аскарларни сафарбар этиш бўйича вазифаларни бажаришга тайёрлигини текширишдан иборат. Ўқув машғулотлари давомида захирадагилар сафарбарлик тўғрисида хабардор қилинади ва ҳарбий қисмларга жўнатиш пунктларига чақирилади.

Беларусь Мудофаа вазирлиги бундай машғулотлар ҳар йили ўтказилишини, охирги марта Могилев вилоятида ўтказилганини таъкидлади. Аввалги ўқув машғулотларидан фарқли ўлароқ, бу сафар сафарбар этилганлар ҳарбий қисмларга юборилмайди, отрядлар тузилгандан сўнг барча захирадагилар уйларига жўнатилади.

Шунингдек, машғулотларда ҳақиқатга яқин муҳитни яратиш мақсадида махсус операция кучлари бўлинмаларининг иштироки режалаштирилгани хабар қилинган.

Июнь ойи ўрталарида Беларусда "динамик ўзгарувчан муҳит"да вазифаларни бажариш учун логистика бўлинмаларини тайёрлаш бўйича қўмондонлик-штаб машқлари ўтказилган.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING