
«Толибон» амири халқаро тузилмалардан ёрдам сўради
Афғонистондаги зилзила қурбонлари сони 920 нафарга етди, 610 киши жароҳатланди. Бу ҳақда TOLO News телеканалида “Толибон” ФВВ раҳбари ўринбосари Шарафуддин Муслим хабар берди.
У қурбонларнинг оилалари ҳукуматдан 100 минг афғони (тахминан 1,100 доллар), жароҳатланганларнинг оилалари эса 50 минг афғони ($550 доллар)дан ёрдам олишига ваъда берди.
“Толибон” амири Ҳайбатуллоҳ Охундзода зилзила муносабати билан халқаро тузилмалардан ёрдам сўради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистондаги зилзила 280 кишининг ҳаётига нуқта қўйган эдиди.
«Улашинг»