Сўнгги янгиликлар
Ортиқча вазн бевақт ўлим хавфини уч мартага оширади. Унинг ечими борми?

Ортиқча вазн бевақт ўлим хавфини уч мартага оширади. Унинг ечими борми?

Cизда ортиқча овқатланиш, кам ҳаракатли ҳаёт тарзи, шакарли ва спиртли ичимликларни ортиқча истеъмол қилиш, уйқу бузилиши каби ҳолатлар тез-тез такрорланиб турса танангизда ортиқча ёғларнинг йиғилиб қолиш эҳтимоли ошади. Бу одатлардан қутилиш чораларини кўрмаяпсизми? Демак, сиз семизлик туфайли келиб чиқадиган касалликлар ҳақида билмайсиз. XX асрнинг 70 йилларидан бери йилдан йилга кўпайиб келаётган семизлик, бугунги кунда глобал муаммога айланишга улгурди. Хўш, бу касаллик қанчалар хавфли. Ундан қутилиш чоралари борми? Келинг, бугун шу ҳақда гаплашамиз.

Семизлик нима? Ундан қўрқиш керакми?

Тана вазнининг нормадан 20 фоиз ва ундан кўпга ошиб кетиши семизлик дейилади. Ўтган ярим аср давомида семиз беморларнинг сони деярли тўрт баробарга ошди. Бунинг асосий сабаблари ҳақида юқорида айтиб ўтдик. Унинг оқибатлари эса сиз ўйлагандан-да хавфлироқ. Семиз аёлларда туғиш функцияси камаяди ёки йўқолади. Қандли диабет, жигар семириб кетиши, юрак-қон томир касалликлари ва бошқа хасталиклар ривожланади. Энг ёмони эса ортиқча вазн бевақт ўлим хавфини уч мартага оширади. Сиз ўзингизни семиз деб ҳисоблайсизми? Демак мақолани ўқишда давом этинг.

Даво чоралари ва муолажалар

Семизликни даволаш учун ҳар томонлама ёндашиш керак. Ортиқча вазн йўқолгандан сўнг уни меъёрида ушлаб туриш зарур бўлади. Соғлиққа таъсири фойдали бўлиши учун, вазнни аста-секин тушириш керак. Семизликнинг бир неча турлари бўлса-да, ҳар доим кенг қамровли даволаш усули энг яхши натижани беради – бу паст калорияли диета, психологик ёрдам ва психотерапия. Яна бир муҳим жиҳат: вазн йўқотиш самаралироқ бўлиши учун интенсив машқларни диета билан бирлаштириш керак бўлади. Семизликни дори-дармон билан даволаш бу алоҳида масала.  Ҳар доим истеъмол қилинаётган озиқ-овқат калориясини кузатиб бориш талаб этилади. Шуни унутмангки, овқат қанча ёғли бўлса унда шунча кўп калория мавжуд бўлади.

Вазнни йўқотгандан сўнг, уни ушлаб туриш керак, чунки нотўғри овқатланиш билан йўқотилган вазнни организм икки баробар қилиб қайта йиғиб олади ва сиз олдингидан-да оғирроқ вазиятга тушасиз. Касалликни даволашда замонавий тиббиётда қўлланадиган антибиотиклардан кўра, халқ табобати самаралироқ ҳисобланади. Бунинг исботи сифатида ота-боболаримизда семизлик касали бўлмагани, улар доимий равишда табиий маҳсулотлардан истеъмол қилиб келишганини кўрсатиш мумкин.Ўз-ўзидан савол туғилади. Нима кўп? Халқ табобатида доривор маҳсулотлар кўп. Уларнинг ҳар бирини истеъмол қилиш керакми?! Йўқ, албатта. Семизликка қарши курашиш учун турли усуллардан фойдаланиш мумкин. Спорт билан шуғилланиш, доимий парҳез ва бошқалар. Буларга қўшимча сифатида Omega 3 ёғ кислоталарини истеъмол қилиш касалликдан тезроқ қутилишингизга ёрдам беради. Қизиқ, танадаги ортиқча ёғларни йўқотиш учун яна ёғ қабул қилиш керакми? Ҳа.

Omega 3 кўптўйинмаган ёғ кислоталари бўлиб, улар ҳужайра мембранаси ва қон томирлари таркибига киради. Одам организмида етарли даражада синтез бўлмайди ва тўлақонли соғлом овқатланишнинг зарурий компонентларидан бири ҳисобланади. Юртимизда Omega 3 ёғ кислоталари капсула шаклида ишлаб чиқарилмоқда.

Асосий фаолияти инсонлар саломатлигини яхшилашга қаратилган ALHADAYA компаниясининг бу маҳсулоти ҳам халқаро миқёсда тан олинган сертификатларга эга. Компания маҳсулотлари дунё бўйлаб 10 та давлатга кириб боргани ва биргина Ўзбекистонда 60 мингдан ортиқ мижозга эга эканлигини ҳисобга олсак, семизликдан азият чекаётган юртдошларимиз учун бу яхши имконият.

Нега деганда “Alhadaya Omega 3”да фойдаланиладиган табиий балиқ мойи сифат стандартлари асосида ишлаб чикарилади. Ушбу мой Оқ денгизда тутилган, лосось оиласига мансуб балиқдан олинади. Капсула қобиғининг желатини ҳам лосось оиласига мансуб балиқдан тайёрланади.

Хулоса қиладиган бўлсак, она табиатнинг ўзи энг катта дорихона. Табиий маҳсулотлар сиздаги касалликларни даволаш билан бир қаторда, уларнинг олдини ҳам олади. Шундай экан соғлиғингизга бефарқ бўлманг! Зеро саломатлик бизларга берилган энг улуғ неъмат!

Реклама ҳуқуқи асосида

 

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив