
"Call-марказ"га мурожаатлар сони икки баробар ошди
Январь ойининг иккинчи ўн кунлигида 1003 қисқа рақамли "Call-марказ"га мурожаатлар сони икки баробар ошди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.
Қайд этилишича, "Call-марказ"да Тошкент давлат стоматология институти билан ҳамкорликда 3 сменада иш олиб борилмоқда.
2022 йилнинг 1-20 январь кунлари "Call-марказ"га жами 14 минг 112 та мурожаат келиб тушди.
Янги йилнинг дастлабки 5 кунида ўртача мурожаатлар сони 300-400 тани ташкил этган бўлса, навбатдаги беш кунда кетма-кет ўсиш кузатилиб, 478 тадан 761 тагача етган.
Шундай қилиб 1-10 январь саналарида "Call-марказ" диспетчерлари 4512 та мурожаатни қабул қилган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2020 йил 16 мартдан бошлаб 1003 қисқа рақамли "Call-марказ" ташкил этилган эди.
«Улашинг»